Конституция моддаларига шерлар

Конституция моддаларига шерлар

Ватанимнинг байроғи,
Дилгинамнинг қароғи.
Мадҳия ҳамда гербим,
Порлоқ йўлим чироғи (5-модда).

* * *

Азимдир Тошкент шаҳри,
Жуда кенг сахий бағри.
Удир Ватан юраги,
Улуғ халқим тилаги (6-модда).

* * *

Бурчларимиздан сўзлар,
Билсанг, ўн биринчи боб.
Бурчимни англашимда,
Қомусим мисли офтоб.

* * *

Бепул билим оламиз,
Ҳур Ватаним қўйнида,
Ватанга хизмат қиииш —
Ҳар ўғил, қиз ўйида (41-модда).

* * *

Олтмиш учунчи модда
Оила — жамиятнинг,
Асосий бўғинидир.
Олтмиш учинчи модда,
Шу бўғин талқинидир.

* * *

Ватанимнинг номини,
Айтар биринчи модда.
Ўқиб, ўргансак уни,
Муҳаббат ортар қалбда.

* * *

Ўттиз еттинчи модда,
Меҳнат қилиш ҳақида.
Ҳар ким севса касбини,
Эгаллагай бахтини.

* * *

Ўттиз тўққизинчи модда,
Сўзлайди таъминотдан.
Ҳар бир инсон кексайгач,
Мамнун бўлар ҳаётдан.

* * *

Модданинг тўртинчисин,
Улуғ тилим тасдиқлар.
Аждодларим орзуси,
Кўзларимда чарақлар.

* * *

Ҳуқуқ, эркинлик ҳақда,
18-, 21-, ва 31-модда.
Ўқиб, уқиб, ўрганиб,
Амал! қиламиз, албатта.

* * *

Тадбиркорлар санаси
Бўлмоқ яхшидир мулкдор,
Ҳам фермеру чорвадор.
Кўчмас мулкнинг эгаси,
Тадбиркорлар сараси (36-модда).

* * *

Тиббий хизмат доимо,
Керак ҳар бир кишига.
Соғлом танда соғ ақл,
Уртум берар ишига (40-модда).

* * *

Атроф-муҳитни сақлаш,
Барчанинг тенг бурчидир.
Уни асраб-авайлаш —
Виждонлининг ишидир (50-модда).

* * *

Етмиш олтинчи модда,
Юртим олий органи —
Олий мажлис ҳақида,
Қунт билан ўрган уни.

* * *
Юз йигирма бешинчи,
Моддани англаш керак.
Озод, ҳур Ватан учун ,
Довюрак ўғлон керак.

Юз йигирма бешинчи модда
Миллий бойлигимизни,
Қадрига етмоқ керак.
Ер, сув, ўсимлик бари
Элимга доим керак (55-модда).

* * *

Олтмиш олтинчи модда,
Фарзандлик бурчин сўзлар.
Ҳар сония, соатда,
Инсонийликни кўзлар.



Ўҳшаш маълумотлар

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Стив Жобс - Apple асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Орзуларимга эришиш учун коллежни ташлаб кетдим. Стив Жобснинг таржимаи ҳоли бир ҳодисанинг ҳикоясидир. У ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгартирмоқчи бўлган ақлдан озган одам эди ва тан олайлик, у буни қилди. Бугунги кунда Стив Джобс номи муваффақият,...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Айрим ёш келин-куёвларнинг қовуша олмаслик сабаблари

Учинчи минг йилликнинг дастлабки асри — ахборот асри сифатида эътироф этилаётир. Дарҳақиқат, жаҳон афкор оммаси тобора ахборотлар гирдобига тушиб қолмоқда. Кўплаб шов-шувлар, илмий манбалар билан қоришиб кетиб, фисқу фужур тарзидаги тафаккурни...

Жонин берган жигарларим

Ватан учун жонин берган жигарларим, Ҳурлик учун қонин берган жигарларим, Хоинларни итдай қирган жигарларим, Унутмайди номингизни она Ватан....



Фикр қўшиш

Наверх