Жонин берган жигарларим

Жонин берган жигарларим

Ватан учун жонин берган жигарларим,
Ҳурлик учун қонин берган жигарларим,
Хоинларни итдай қирган жигарларим,
Унутмайди номингизни она Ватан.

Волидангиз: «Фарзандимдан розиман» — дер,
Ризолигин айтар сизга шу она ер,
Эй, Бобуржон, эй, Улуғбек, эй Aлишер,
Номингизни унутмайди она Ватан.

Ортингизда ўзбек деган миллат қолди,
Ўзбекистон деган улуғ давлат қолди,
Сиздан мерос жасорату шиддат қолди,
Сизни асло унутмайди она Ватан.

Сиз туфайли уйим тинчдур, бахтим омон,
Сиз туфайли кунлар келар дориломон,
Эй Ғафуржон, эй Маҳмуджон, эй Эломон,
Унутмайди, унутмайди сизни Ватан.

Садоқатни жо айлаб сиз дилингизга,
Белбоғ бойлаб шижоатдан белингизга,
Кўъкрагингиз қалқон бўлди элингизга,
Сизни абад унутмайди она Ватан.

Токи ўзбек, Ўзбекистон дунёда бор —
Сизлар ила қилар фахр ва ифтихор,
Эй Қаҳрамон, эй Маъруфжон, эй Сайёр,
Унутмайди, унутмайди сизни Ватан.

Ҳаққингизга дуо айтар Темур бобо,
Дуо айтар Тўмарисдек қутлуғ момо,
Дуо айтар қонингизни ичган гиёҳ,
Унутмайди номингизни она Ватан.

Энди сизга Aлпомишлар йўлдошу ёр,
Энди сизга абадият айтар алёр,
Эй Юнусбек, Aбдухалил, эй Дониёр,
Унутмайди, унутмайди сизни Ватан.

Ватан учун шаҳид кетган жигарларим,
Ор-номусни баланд тутган жигарларим,
Aбадият сари кетган жигарларим,
Унутмайди номингизни она Ватан.

Ватан чегараларини ҳимоя қилиб қурбон бўлган Ўзбек ўғлонлари хотирасига бағишланди.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик ҳақида маълумот

Ҳозир ҳомиладор эканлигингиз туфайли ҳозир энг катта истагингиз ҳомиладорликнинг эрта босқичлари тўҒрисида ахборот олиш ҳисобланади! Ҳомиладор эканлигингизни англаш пайтигача сиз бу ҳақида қанчалик кўп нарса билишни исташингиз тўҒрисида билмаган...

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Агар сиз ернинг марказидан туннел қазсангиз нима бўлади?

Ҳар ким ўйлаб кўрган ва агар мен Ернинг марказидан туннел қазсам нима бўлади, мен қаерга бораман? Психиатрия шифохонасида жавоб кулгили, аммо тўғри эмас. Қаерга боришингизни ҳозир аниқ ҳисоблашингиз мумкин, бу қийин эмас... Ердаги ҳар бир нуқтанинг...

Тушда камар, белбог курса нима булади

КАМАР, БEЛБОҒ (КАМАРБАНД) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида белига камар ёки белбоғ боғлаганини кўрса, одамлардан ҳимоя топишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, ҳимоя фарзанд ёки қариндошларидан бўлади. Тушида камари дур ва жавоҳирлар билан...



Фикр қўшиш

Наверх