Тушда камар, белбог курса нима булади

КАМАР, БEЛБОҒ (КАМАРБАНД) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида белига камар ёки белбоғ боғлаганини кўрса, одамлардан ҳимоя топишига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, ҳимоя фарзанд ёки қариндошларидан бўлади. Тушида камари дур ва жавоҳирлар билан безатилганини кўрса, унинг қадру қимматига мувофиқ мол ҳосил қилиши ва у билан ҳимояси кучли бўлишига, ёки фарзанд туғилиб, яқинлари ичида эътиборли бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида белига белбоғ ёки камарни уч-тўрт бор айлантириб ўраганини кўрса, моли кўп бўлишига далилдир, яна айтишларича, умри узун бўлишини билдиради. Тушида унга камар ёки белбоғ берганларини, у эса белига боғлаб олганини кўрса, сафарга кетишига далилдир. Агар тушида камари ёки белбоғи йиртилса, ерга тушса ва йўқолса, моли ва улуғлигига нуқсон етишини билдиради.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида камари жавоҳирлар билан безатилганини кўрса, ўз қавмининг улуғи бўлишига ва у сабабли оиласи ва яқинлари бадавлат бўлишига далилдир. Тушида камарига пўлат ёки мисдан қилинган қилич осилганини кўрса, бойликка далил бўлади, бироқ озроқ бўлади. Тушида кимдир унга камар ва қилич совға қилганини кўрса, подшоҳ учун сафарга чиқишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги камар ёки белбоғ олти нарсани билдиради: отаси, ака-укаси ёки қариндошлар Томонидан етадиган фойдани; фарзандни; улуғлик ва ҳимояни; узоқ умрни; инсоф қилиш ва инсоф топишини; дин поклигини.

Тушида белига камар боғланганини кўрса, душманларидан инсоф талаб қилишини билдиради, бироқ ярим умри ўтган бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх