Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур) (Анъом сураси, 160-оят). Бинобарин, таъбирчиларнинг айтишича, бу ерда ўнтанинг асоси бир сонидир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бир сони яхши бўлади, икки сони ғаму андуҳ бўлади, бироқ душман устидан зафарни билдиради. Агар уч сонини кўрса, ўзи ишлаб турган ишидан баҳрамандлик кўрмайди. Аллоҳ таъоло айтади: (Аллоҳ) айтди: Сен-га белги шуки, уч кун имо-ишорадан ташқари одамларга га-пира олмайсан (Оли Имрон, 41-оят). Бу ерда уч сўзи ажралишга далолат қилади, зероки уч сўзи талоқдир. Агар тўрт сонини кўрса, яхши бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Уч кишининг ўзаро шивирлашлари бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси Удир. . . (Мужодала сураси, 7-оят).
Агар туш соҳиби беш вақт намозни адо қилса, беш сони унга яхши бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра муставий бўлган зотдир. . . (Ҳадид сураси, 4-оят).

Агар етти ё саккиз бўлса, ёмон бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: У (бўронни Аллоҳ) уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва сак-киз кундуз ҳукмрон қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни (чириб) ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб ҳалок бўлиб ётганларини кўрасиз (Ал-Ҳаққа сурас, 7-оят).


Агар тўққиз сонини кўрса, заҳмат ва фасод бўлади. Агар ўн сонини кўрса яхши бўлади, дин ва дунёдан мақсади ҳосил бўлади. Агар ўн бир сонини кўрса, унинг машғул ишлари юзага чиқади. Агар ўн икки сонини кўрса, яхши бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади Ал-лоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига муво-фиқ ўн икки ойдир (Тавба сураси, Зб-оят).

Агар ўн уч сонини кўрса, ёмон бўлади, ишининг оқибати ёмон тугайди. Агар ўн тўрт сонини кўрса, яхши бўлади. Агар ўн беш сонини кўрса, пароканда бўлган ишлари соз бўлади. Агар ўн олти сонини кўрса, ҳожати кеч чиқади. Агар ўн етти сонини кўрса, ёмон бўлади. Агар ўн саккиз сонини кўрса, умиди ҳосил бўлмайди. Агар ўн тўққиз сонини кўрса, одамларга иши тушади. Аллоҳ таъоло айтади: Сақар жаҳаннами териларни қорай-тириб куйдирувчидир. Унинг устида ўн тўққиз (фаришта қўриқчилик қилур) (Муддассир сураси, 29 —30-оятлар) Агар йигирма сонини кўрса, яхши бўлади, душманлар устидан ғалаба қазонади.

Агар ўттиз сонини кўрса, у бир кишига адолат қилади. Аллоҳ таъоло айтади: Мусо билан ўттиз кеча ваъдалашдик. . . (Аъроф сураси, 142-оят).
Агар қирқ сонини кўрса, ишлари тўхтаб қолади.

Агар эллик сонини кўрса, машаққат ва қийинчиликда бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. . . (Анкабут сураси, 14-оят).

Агар олтмиш сонини кўрса, бўйнига қасам ичиш тушади, у икки ой давомида рўза тутиши ёки олтмишта камбағални тўйдириши керак бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: . . . Аллоҳдан кечи-рим сўраб, икки ой муттасил рўза тутиш (билан кифояланади) (Нисо сураси, 92-оят).

Агар етмиш сонини кўрса, иши кечикади. Агар саксон сонини кўрса, унга туҳмат қиладилар ва саксон чўп урадилар. Агар тўқсон сонини кўрса, бир молдир улуғ одамнинг қизига уйланади. Аллоҳ таъоло айтади: (Уларнинг бири деди): Дарвоқе, мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор (Сод сураси, 23-оят).

Агар Султон ўзини юз кофир суворий билан кўрса, душман устидан зафар топади. Агар киши тушида унга юз дирам берганларини кўрса, зино туҳматини унга юклайдилар ва унга юз таёқ урадилар. Агар тушида биров унга юз дона буғдой, арпа дони ёки бошқа донлардан берса, унга хайру баракат етади, ҳаёти фаровон бўлади.

Агар икки юз сонини кўрса, душманлар унинг устидан ғалаба қиладилар. Агар уч юз сонини кўрса, ҳаётда муроди ҳосил бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: (Улар) ғорларида уч юз йил турдилар ва яна тўққиз (йил)ни зиёда қилдилар (Каҳф сураси, 25-оят).

Агар тўрт юз сонини кўрса, душманлар устидан зафар топади, чунончи, Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: Лашкарнинг энг яхшиси тўрт юз минглигидир.

Агар беш юз сонини кўрса, ишлари юришмайди. Агар олти юз сонини кўрса, шод бўлади ва мақсадига етади. Агар етти юз сонини кўрса, иши оғирлашади ва охири яхши бўлади. Агар саккиз юз сонини кўрса, душман устидан зафар топади. Агар тўққиз юз сонини кўрса, душман унинг устидан зафар қазонади. Агар минг сонини кўрса улуғлик топади ва душманни енгади. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Бас, сизлардан юз нафар сабрли (жангчи) бўлса, икки юзта (ёв)ни енгар. . . (Анфол сураси, 66-оят).

Агар икки минг сонини кўрса, ёмон бўлади. Агар уч минг сонини кўрса, ғалабага далил бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: . . .Мўминларга Раббингиз (осмондан) нозил этилган уч минг-та фаришта билан сизларга мадад бергани кифоя эмасми?! -деган пайтингизни эсланг!.. (Оли Имрон сураси, 124-оят).

Агар тўрт минг сонини кўрса, қувват ва кўмак бўлади. Агар беш минг сонини кўрса, муборак бўлади. Агар олти минг сонини кўрса, шу таъбирга эга. Агар етти минг сонини кўрса, ишлари юришиб кетишига далилдир. Агар саккиз минг сонини кўрса, ишлари бир текисда бўлади. Агар тўққиз минг сонини кўрса, ёмон бўлади. Агар ўн минг сонини кўрса, ғалаба ва муваффақият бўлади. Агар йигирма минг сонини кўрса, шу таъбирга эга.
Агар ўттиз минг сонини кўрса, ғалаба, зафарга далилдир. Агар қирқ минг сонини кўрса, бу ҳам ғалаба ва зафарни билдиради.

Агар эллик минг сонини кўрса, ранж, машаққат, ожизликка далилдир. Агар олтмиш минг сонини кўрса, хуррам ва шодмон бўлишига далилдир. Агар етмиш минг сонини кўрса, душман унинг устидан зафар топишига далилдир. Агар саксон минг сонини кўрса, ишлари юришмаслигига далилдир. Агар тўқсон минг сонини кўрса, душман унинг устидан зафар топади. Агар юз минг сонини кўрса, душман устидан ғалаба қазонади. Аллоҳ таъоло айтади: Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик (Вас-Соффот сураси, 147-оят).



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх