Тушда килич курса нима булади

ҚИЛИЧ (ШАМШИР) Тушда кўрилган қиндаги қилич аёлни, қинсиз қилич молни ва мансабни билдиради.
Агар аёл киши тушида қўлида қилич борлигини кўрса, ўғил туғишига далилдир. Агар қиличи қинида синиб қолганини кўрса, боласи қорнида ўлишига далилдир.

Агар эркак киши тушида яланғоч қиличи борлигини ва уни бировга урмоқчи бўлиб турганини кўрса, бирор кишига бир сўз айтишига далилдир.

Агар бировга қилич урганини ва қилич таъсир қилмаганини кўрса, зарар бўлиши ва насли қирқилишига далилдир. Агар бўйнига қилич осиб олганини кўрса, вилоятга ҳукм қилишига далилдир. Агар бир сабаб билан бир кишига қилич урганини кўрса, урилган кишининг номи машҳур бўлади. Агар бир кишида кўпгина қилич борлигини ёки унга берганларини кўрса, бой бўлишига далилдир.

Агар ундан қиличини олиб қўйганларини кўрса, амалидан тушишига далилдир. Агар белига қилич осиб олганини кўрса, умри узоқ бўлишига далилдир. Агар тушида олтин камари борлигини кўрса, бир раҳбардан роҳат топишига далилдир. Агар қиличи пўлатдан эканини кўрса, ишлари мустаҳкам бўлишига далилдир. Агар қиличи марвариддан эканини кўрса, олимлардан фойда топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қилич, бепгга нарсани билдиради: фарзандни; ҳокимликни; муҳаббатни; фойдани; ғалабани.
Тушдаги қилич ясовчи кучли ва фасоҳатли кишидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...

Тушда коракарга курса нима булади

ҚОРАҚАРҒА (ЗОҒ) Ибн Сириннинг айтадики, тушдаги қарға фосиқ, дини бузуқ ҳамда ишларда ёлғон гапирувчи кишига далилдир. Тушида қарғани тутиб олганини ёки биров унга берганини кўрса, юқорида айтилган сифатли кчши билан учрашуви ва ёмон ишларга мойил...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх