Тушда ошик, оёкнинг тупик суяги курса нима булади

ОШИҚ, ТЎПИҚ СУЯГИ (КАъБ) Ибн Сирин (р.а )нинг айтишича, тушдаги ошиқ мақом (жой)ни билдиради. Тушида ошиқ ўйнаганини кўрса, жанг ва хусуматга далилдир. Тушида кўпгина ошиқ суякларига эга бўлса, унинг микдорича ғаму андуҳ етишига далилдир. Агар тушида ошиқ (тўпиқ) суяги синганини кўрса, фарзандининг ўлишига ёки бирорта низога олиб борадиган ғамга далилдир. Икки тўпиқ суяги макр ва ҳийла бўлади.


Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ошиқ суяги билан ўйнаш ожиз душман ҳамда хусуматни билдиради.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тўпиқ суяги беш нарсани билдиради: мақомни; аёлни; фарзандни; молни; сўзлашувни.
Тушида бирорта гўшти ҳалол ҳайвоннинг тўпиғига эгалигини кўрса, ҳалол молга далилдир, агар гўшти ҳаром ҳайвонникини кўрса, ҳаром молга далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...



Фикр қўшиш

Наверх