Тушда ховуз курса нима булади

ҲОВУЗ (ҲАВЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги ҳовуз илм бўлади. Агар тушида ҳовуздаги тоза пок сувдан ичганини кўрса, ичганининг микдорига қараб илмдан баҳра топишига далилдир. Агар ўзини ҳовуз сувида юваётганини кўрса, тоат тавфиқини топиб, маъсиятдан тийилишига далилдир. Агар ҳовуз сувини бутунлай ичиб юборганини кўрса, умрини саломатлик билан ўтказиши ва молининг зиёда бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида либосини ҳовузда юваётганини кўрса, аҳли оиласининг тавба қилиб, дин йўлига киришини билдиради. Агар либосини ҳовузда ювганини ва сув остида лойқалик пайдо бўлганини кўрса, ишини илмга асосан қилмаслигига далилдир. Агар ҳовуз атрофида сабзалар ўсиб ётганини кўрса, ўз илмидан манфаат топиши, халқ ҳам унинг илмидан фойдалар кўришига далилдир, хусусан ҳовуз ўз мулки эканини кўрса. Агар бирор ердан сув оқиб кирмаса ҳам ҳовуз сувининг ўз-ўзидан кўпайганини кўрса, унинг илми ва моли ҳовуз сувининг кўпайган микдорига мувофиқ кўпайишига далилдир.
Агар ҳовуз сувининг шўр ва лойқа ҳолда кўрса, ҳаму андуҳга далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, ҳовуздан сув ичаётганини кўрса, бой одамдан мол топиши ва оқибати яхши бўлишига далилдир.
Жаъф ар Содиқ (р.а.) айтадики, тушида ҳовуз кўрмоқ тўрт нарсани билдиради: фойдали кишини; бой одамни; мол йиғишни; одамлар илмидан фойда топадиган олим кишини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда харом булмок, жунуб курса нима булади

ҲАРОМ БЎЛМОҚ (ЖУНУБ БУДАН) Агар тушида жунуб (ювуқсиз) бўлганини кўрса, ҳаром ишда ошифта ва саргашта бўлишини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, сафар қилади, бу дунё муродини топади, лекин ишлари ёмон бўлади....

Тушда хасса, асо курса нима булади

ҲАССА (АСО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳасса улуғ ва қадрли кишидир. Агар тушида ҳассаси борлигини ёки биров унга берганини кўрса, унга улуғ бир кишидан қадр ва иззат етишига далилдир. Агар ҳассаси йўқолиб қолганини кўрса, таъбири бунинг...

Тушда хикмат, фалсафа курса нима булади

ҲИКМАТ (ФАЛСАФА) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида илми ҳикмат ўқиётганини кўрса, Қуръонхон бўлишига далилдир. Агар тушида ҳикмат китобини ёқиб юборганини кўрса, динининг расво бўлишига далилдир....

Тушда хумо куши курса нима булади

ҲУМО ҚУШИ (ҲУМОЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича тушдаги ҳумо қуши давлат, иззат, улуғлик ва зафардир. Тушида ҳумога эга эканини кўрса, ҳумонинг қадрига мувофиқ иззат ва давлат топишига далилдир. Тушида ҳумо қўлидан учиб кетганини кўрса, иззат ва...

Тушда хуроз курса нима булади

ХЎРОЗ (ХУРУС) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида хўрози борлигини ва бу хўроз ўз мулки эканини кўрса, Ажам халқидан бўлган бир қулзода унга қаҳр қилишини билдиради, борди-ю, хўрозни сўйиб юборганини кўрса, қулзода устидан зафар топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх