Тушда томок курса нима булади

ТОМОҚ (ГУЛУ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида томоғини соғу саломат ва ҳеч қандай оғриқсиз ҳолда кўрса, омонатни топишириши ва қарзидан қутилишини билдиради. Агар томоғида ранж ва иллат борлигини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Тушида томоғини кенг бўлиб қолганини кўрса, ризқи фаровон бўлишини, агар тор бўлиб қолганини кўрса, бунинг акси бўлишини билдиради. Агар томоғини соз ва кучли эканини кўрса, омонатларни яхши сақлашига далилдир.


Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида томоғидан сўйганларини кўрса, сўювчи унга зулм қилишига ёки дини ҳақида таъна уришига далилдир. Сўйиш раво бўлмаган ҳан қандай жониворнинг бўйнидан сўйганларини кўрса, сўювчи одамларга ситам қилувчи одам эканига далил бўлади. Тушида бир ҳайвонни томоғидан сўйганини кўрса, оғир ишга қолишига далилдир. Агар ҳайвонни зарур бўлгани сабабли сўйганин ва гўштини еганини кўрса, агар унинг гўшти ҳалол бўлса, ҳалол мол топиши, агар гўшти ҳаром бўлса, ҳаром мол топишига далилдир. Тушида бирорта одамнинг томоғидан сўйганини кўрса, ўша одамга нисбатан адолацизлик қилиши ёки динига таъна уришига далилдир.

Тушида кимнидир томоғидан ушлаганини ва бўғиб қўйганини кўрса, улуғлик ва иззатдан жудо бўлишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги томоқ одамлар учун кирим ва чиқим қилишдир.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушда томоқни сиқиш мағлуб томоннинг ҳаётида танглик юз беришига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда хурмо, хурмо меваси курса нима булади

ХУРМО Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги хурмо мол ва бойлик бўлади. Тушида хурмо еганини кўрса ва еювчи илм аҳлидан бўлса, илмининг зиёда бўлишига далилдир. Агар савдогар бўлса, моли зиёда бўлишига далилдир....

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....



Фикр қўшиш

Наверх