Тушда улмок курса нима булади

ТУШДА ЎЛМОҚ (МУРДАНДАРХОБ) Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга кўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган бўлсалар, таъбири бошқача бўлади.

Тушида уни дафн қилганларини, гўрига тупроқ босганларини, одамлар орқага қайтганларини кўрса, дини ҳеч қачон тузалмаслигига далилдир. Баъзиларнинг айтишича, тушида ўлса, тезда жаноза ўқиб, тобутга солганларини, тобути орқасидан кўплаб одамларнинг кетаётганини кўрса, шараф ва улуғлик топишига, бошлиқ бўлишига, бироқ одамларга зулм қилишига далилдир. Агар тушида ўлганини, яна қайтиб тирилганини кўрса, қилган гуноҳига тавба қилишини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, умри узоқ бўлади. Тушида биров, сен ҳечқачон ўлмайсан, деганини кўрса, ғазода шаҳид бўлишига далилдир. Тушида ўлганини, бир одам унга қараётганини, тобути орқасида ҳеч ким йўқлигини кўрса, хароб бўлган уйи ҳечқачон обод бўлмаслигига далилдир. Тушида ўзини ўликлар орасида кўрса ва ўзини ўлган деб тасаввур қилса, жоҳил одамлар билан сафар қилишини билдиради.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким ўзини яхши одамлар назарида қандай эканини билмоқчи бўлса, агар мурдалар тушда унга башорат берсалар, у билан яхши сўзлашсалар, очиқ юзли бўлсалар, демак унинг ҳоли Ҳақ таъоло қошида яхши бўлади.

Агар мурдалар унга нохуш сўзларни айтсалар, ундан юз ўгирсалар, унинг ҳоли Хақ таъоло олдида ёмон эканига далилдир.
Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушидаги ногоҳоний ўлим мўъмин киши учун роҳат, кофир учун азобдир. Агар ногоҳоний бўлмаса, диннинг бузилишига далилдир. Тушда жон беришнинг қанчалик оғир бўлганини кўрса, азоб ва уқубат шунчалик кучли бўлишини билдиради. Тушида ўлганини ва кимдир уни ювганини кўрса, тавба қилувчи бўлишига далилдир. Тушида тобути орқасидаги одамлар ҳавода кетаётганларини кўрса, ўша шаҳардаги бир улуғ одам сафарда ўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлганини ва уни тобутга солганини, халқ тобути орқасидан кетаётганларини кўрса, ўзига яраша улуғлик топишига далилдир. Агар мурда тобутда оғир бўлса, одамларга нисбатан золим ва қаҳрли бўлишига далилдир. Агар мурда тобутда енгил эканини кўрса, халққа яхшилик қилишига далилдир. Агар ўликни елкасида кўтариб олиб кетаётганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Тушида бировнинг ўлганини, уни тобутга солганини ва тобутни елкага олганларини кўрса, ўша одамнинг подшоҳ хизматига кириши ва ундан роҳату фойда кўришига далилдир. Агар ўлиб, сўнг тирилганини кўрса, у яшаётган шаҳар хароб бўлишига далилдир. Агар яна қайтиб ўлганини кўрса, унинг фарзандларидан кимдир ўлишига далилдир. Тушида фарзандларидан бири ўлиб қолганини кўрса, бой бўлишини билдиради. Яна, душмандан омон бўлади, ҳам дейишади. Тушида ота ва онаси ўлиб қолганини қўрса, ишлари вайрон бўлишига далилдир. Агар аёл киши тушида ҳомиладор эканини сўнг ўлиб қолганини, одамлар унга йиғлашаётганини кўрса, ўғил туғилишига далилдир.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик яна бир марта ўлганини, ўликка бақириб йиғлашмаётганини, балки оҳиста йиғизори бўлаётганини кўрса, ўша оиладан бир аёлга уйланишига ва шоду хуррамлик бўлишига далилдир. Агар тушида ўлса, аёллар ва эркаклар додлашиб йиғлаётганини кўрса, оиласига ғам ва андуҳ етишига далилдир. Агар аёл киши ўзининг ўлганини, ювишганини ва тобутга солишганини кўрса, яхши сўзлар айтишига далилдир. Агар уни дафн қилишганини кўрса, ёмон бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тобут курса нима булади

ТОБУТ Агар тушида бир кишини тобутга солиб, олиб кетсалар, ўша киши тобут кетидан бораётган кишиларга бошлиқ бўлишига далилдир, бироқ уларга зулм қилади. Агар бир киши ўзининг ўлганини, тобутга солинганини, ва олиб кетаётганларини, одамлар тобути...

Тушда улик оркасидан юрмок курса нима булади

ЎЛИК ОРҚАСИДАН ЮРМОҚ (АЗ ПАСИ МУРДА ШУДАН) — Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик орқасидан юрганини кўрса, агар ўлик солиҳ ва порсо бўлса, унинг йўлини танлаши, агар фосиқ бўлса, унинг йўли ва феълига эга бўлишига далилдир....

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....



Фикр қўшиш

Наверх