ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг қулоғини ўз олдида кўрса, яъни такбир ва намозда мунтазир бўлса; тўртинчи — Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг минбарда хутба ўқиётганини; бешинчи — Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг либосини кийганини; олтинчи — бармоғида узук борлигини; еттинчи — қуёш ёки ойга айланиб қолганини; саккизинчи — ўз баданининг дарёга айланиб қолганини; тўққизинчи — кўзи шаҳар деворига айланиб қолганини; ўнинчи — кўзи Жомиъ масжидининг меҳробига айланиб қолганини; ўн биринчи — ўлган подшоҳ унга ўз узугини берганини; ўн иккинчи — кўзлари сигирга айланиб қолганини кўрса. Бу ўн иккита нарсани тушда кўрмоқ салтанат ва подшоҳлик топмоққа далилдир.
Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, подшоҳ либос ёки кулоҳ берганини кўрса, у ўз халқига раис ёки ҳоким бўлишига далил бўлади. Агар подшоҳнинг бошида янги покиза бош кийимини борлигини кўрса, бу унинг иззати ва обрўйи, иқболи, ишларининг созлиги ва умрининг узун бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг бошида кир ва йиртиқ бошкийим кўрса, подшоҳнинг аҳволи ёмон бўлишига далилдир. Подшоҳнинг бошида Расул алайҳиссаломнинг давридаги саҳобалар бошида бўлгани каби салла борлигини кўрса, адолат ва инсоф билан иш тутувчи подшоҳликка етишига далилдир. Агар подшоҳни шамол кўтарганини ва шамол унинг измида бўлганини кўрса, жаҳон подшоҳлигини эгаллашига далилдир. Агар подшоҳ бўлиб қолганини кўрса, туш кўрувчининг бадавлат бўлишига далилдир. Подшоҳ унинг саройи ёки кўчасига кирганини кўрса ва кирган жойда йиғи-зори ва нафрат ҳоллари юз берганини кўрса, подшоҳ томонидан ўша мавзе аҳлига ғаму кулфат етишига далиддир. Аллоҳ таъоло айтади: У айтди: Аниқ-ки, подшоҳлар қачон бирор қишлоққа (бостириб) кирсалар уни вайрон этурлар. . . (Намл сураси, 34-оят).
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда соч, сокол, жун курса нима буладиСОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....
Тушда узук курса нима буладиУЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...
Тушда хутба укимок курса нима буладиХУТБА ЎҚИМОҚ (ХУТБА ХОНДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким минбарда хутба ўқиётганин кўрса, ўзи аҳли хитобат (хутба аҳли) дан бўлса, иззат ва обрў эгаси бўлишига далилдир, борди-ю, аҳли хитобатдан бўлмаса, сафарга бориши, узоқ туриб қолиши ва...
Тушда уликнинг нарса бериши, уликдан нарса олиш курса нима буладиЎЛИКНИНГ НАРСА БEРИШИ (МУРДА ЧИЗИ ДОДАН) — Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўлик унга дунё матосидан бирор нарса берганини кўрса, умид қилмаган ердан бирор нарсага эга бўлишига далилдир. Агар ўлик ейиладиган ёки ичиладиган нарсадан унга бирор...
Тушда куёш курса нима буладиҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...