Тушда уликнинг нарса бериши, уликдан нарса олиш курса нима булади

ЎЛИКНИНГ НАРСА БEРИШИ (МУРДА ЧИЗИ ДОДАН) —
Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўлик унга дунё матосидан бирор нарса берганини кўрса, умид қилмаган ердан бирор нарсага эга бўлишига далилдир. Агар ўлик ейиладиган ёки ичиладиган нарсадан унга бирор нарса берганини ва у еганини кўрса, қалол ризқ топишига далилдир. Агар емаган бўлса, таъбири аксинча бўлади. Агар мурда ўз либосидан бирор нарса берганини ва у кийганини кўрса, унга ўз моли ва жони ҳақида қайғу ва ғам етишига далилдир.


Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик кийим берганини, у эса кийганини, сўнг ичганини ва одамларга берганини кўрса, унга ҳеч қандай зиён етмайди, балки моли зиёда бўлади.

Агар ўлик ўз кийимини унга омонатга берганини, сўнг ундан талаб қилганини кўрса, ўликнинг ёмон феълли бўлганига далилдир. Агар мурда унга эски кийимни берганини кўрса, туш эгаси камбағал бўлишига далилдир. Агар берган кийими янги бўлса, иззат ва улуғлик топишига далилдир. Агар мурда уни Қуръон, фиқҳ китоби ёки шунга ўхшаш китоб берганини кўрса, тоатлар ва яхшиликлар тавфиқини топишига далилдир. Тушида ўликнинг либос сотганини кўрса, кийим сотувчи бўлишига далилдир. Тушида ўликка бирор нарса ҳадя қилганини, ўлик эса қабул қилмаганини кўрса, унга зиён ва зарар етишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда бош кийими, дуппи, кепка, шапка курса нима булади

БОШ КИЙИМИ (КУЛОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади. Тушида ғозийларнинг бош кийимини кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради....

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх