ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир.
Агар тушида ўз танасининг гўштини еганини кўрса, ўз оила аъзоларини ғийбат қилишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, пушаймон келтирадиган бирорта ишни қилишига далилдир. Тушида одамларнинг гўштларини еганини кўрса, ноҳақдан одамларнинг ғийбатини қилишига далилдир.
Тушида бир одамни дорга осганларини ва у эса ўша осилган одамнинг гўштидан еганини кўрса, ҳаром мол ейишига далилдир. Тушида пиширилган семиз қўй гўштидан еганини кўрса, молу неъмат топишига далилдир. Агар сўйилган қўйни уйига олиб келганини кўрса, бир улуғ одам ўша ерда ўлишига далилдир. Тушида сўйилган қўйнинг баъзи аъзоларини уйига олиб келганини кўрса, ўша хандонда бировнинг ҳалок бўлишига далилдир.
Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушда ориқ гўштдан семиз гўшт афзал бўлади. Тушида янги ва тоза гўшт билан бировни урганини кўрса, ўша одамни тили билан хафа қилиши ёки бировни ғийбат қилишига далилдир. Тушида қовурилган гўшт еганини кўрса, унинг микдорича ризқни ғаму андуҳ билан топишини билдиради. Тушида қассобдан гўшт олганини, ҳақини берганини ва уйига олиб келганини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Тушида аждарҳо гўштидан еганини кўрса, унинг миқдорича душман молини тортиб олиши уни харж қилиши ва душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Тушида от гўштини еганини кўрса, одамлари ичида яхши номга эга бўлиши ва подшоҳдан бирор нарсага эга бўлишига далилдир. Тушида туя гўштини еганини кўрса, унинг микдорича душман молига эга бўлишни ва ундан ейишни билдиради. Агар бўталоқ гўштидан еганини кўрса, унинг микдорича етимнинг молини ейишга далилдир, ундан сўнг касал, бўлиши ва шифо топишини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, подшоҳ одамларидан фойда топишни билдиради. Агар туяқуш гўнггидан еганини кўрса, унинг микдорича саҳройи одамлардан фойДа топишни билдиради.
Ўҳшаш маълумотлар
Тушда бош курса нима буладиБОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...
Тушда дорга осмок курса нима буладиДОРГА ОСМОҚ (БАРДОР КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтади, бир куни бир киши менинг ҳузуримга келди ва деди: Тушимда бир кишининг икки қўлини кесганларини, бошқасини эса дорга осганларини кўрдим. Унга дедим: Агар бу тушни кўрганинг рост бўлса, бугун...
Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима буладиОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...
Тушда сигир ва бука курса нима буладиСИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....
Тушда эшак курса нима буладиЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...