Тушда дорга осмок курса нима булади

ДОРГА ОСМОҚ (БАРДОР КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтади, бир куни бир киши менинг ҳузуримга келди ва деди: Тушимда бир кишининг икки қўлини кесганларини, бошқасини эса дорга осганларини кўрдим. Унга дедим: Агар бу тушни кўрганинг рост бўлса, бугун шаҳар амирини ишдан оладилар ва бошқа амирни унинг ўрнига ўтқазадилар. Шундай қилиб, айтилган нарса бўлди, унинг ўрнига бошқа амир ўтирди.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушда бир кишини дорга осган бўлсалар ва бошқа кишилар уни томоша қилаётган бўлсалар, осилган киши бир қанча кишиларга бошлиқ бўлишига далил бўлади. Агар ҳеч ким уни томоша қилмаётган бўлса, улуғлик ва эътибори ошади, лекин динга лаёқациз ва фосиқ бўлади. Агар бир кишининг гўштини дорга осиб қўйган бўлсалар ва у кишининг ўзи шу гўштдан еятганини кўрса, бир одамга тегишли бўлган молни эгаллаб олган кишининг молидан ейишига далил бўлади.

Агар кишини дорга осган бўлсалар ва ундан қон кетаётган бўлса, ўша киши одамларни ғийбат қилишига ва кўплаб гуноҳлар қилишига далил бўлади.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадиларки, тушда дорга осмоқнинг тўртта нарсага далолати бор: раҳбарликка; молу давлатга; улуғликка; одамларни ғийбат қилишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...



Фикр қўшиш

Наверх