Тушда зумрад курса нима булади

ЗУМРАД (ЗУМУРРАД) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги зумрад фарзанд ёки ака-укалар ёхуд ҳалол мол бўлади. Агар зумрадга эгалигини ёки биров унга берганини кўрса, фарзанди, ака ёки укаси дунёдан кетади ёки йўқолиб қолади ёхуд моли қўлдан кетади.


Кирмонийнинг айтишича, зумрад тўтри мазҳабни билдиради, зумрадаги ҳар бир зиёдалик ёки нуқсон дин ва мазҳабга яхши ёки ёмон бўлишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, тушдаги зумрад канизакдир, зумраддаги яхшилик ёки ёмонлик канизакнинг яхши-ёмонлигини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, тушдаги зумрад ёқимли сўз эшитишга далил бўлади.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда зумрадни кўриш беш нарсани билдиради: фарзандни; ака ё укани; кумушдан бўлган ҳалол молни; чиройли канизакни; ёқимли сўзни. Тушдаги зумрад қанчалик яхши бўлса, айтилган далиллар ҳам шунчалик яхши бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда узук курса нима булади

УЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...



Фикр қўшиш

Наверх