Тушда бош кийими, дуппи, кепка, шапка курса нима булади

БОШ КИЙИМИ (КУЛОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушда бош кийимини кўриш унинг қийматига мувофиқ иззат ва обрў бўлади. Тушида ғозийларнинг бош кийимини кўрса, душманга ғолиб бўлишини билдиради.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида туркларнинг кулоҳини кўрса, қийинлик билан фойда топишига далилдир. Тушида муғ (оташпарастлар) кулоҳини кўрса, бу дунё иззатини топиши, бироқ динда заиф бўлишига далилдир. Агар тушида подшоҳ бош кийимини кўрса, ҳурмат ва обрў топишига далилдир. 

Агар уннобий кулоҳини кўрса, шод бўлиши ва манфаат топишига далилдир. Агар румий кулоҳни қўлида кўрса, диний ва дунёвий яхшиликлар кўришига далилдир. Агар кулоҳни салласи устига қўйганини кўрса, одамлардан яширадиган бир ишга мубтало бўлганига далилдир. Агар ипакдан қилинган кулшни кўрса, фойда топишига далилдир. Бошида тилладан қилинган кулоҳ борлигини кўрса, одамлардан фойда топишига далилдир. Марвариддан қилинган бош кийимини кўрса, одамлар қошида азиз бўлиши, диндор ва ғозий одам билан суҳбат қуришига далилдир. Бош кийимининг темирдан эканини кўрса, подшохдан иззат ва обрў кўришига далилдир. Ёғочдан қилинган бош кийимини кўрса, ўзини одамлар олдида хор қилиб кўрсатиб, ёлғонгапиришига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ёзлик бош кийимини қишда бошига кийганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир. Бунинг аксини кўрса, мақсадидан ноумид бўлишига далилдир. Бошида қора бош кийимини кўрса ва бедорликда ҳам уни кийиб юрган бўлса, хайру манфаат топишини билдиради, Тушида бошидан бош кийими тушиб кетганини кўрса, амалидан тушиши ёки кучли ғам юз беришига далилдир. Айтиб ўтилган бош кийимларидан бир кийимни бошига кийдирганларини кўрса, ўша бош кийимнинг қимматига мувофиқ улуғлик ва обрў топишига далилдир. Агар тушида бошидан бой кийимини олиб қўйганларини кўрса, обрў-эътибордан тушишига далилдир. Агар аёл киши тушида икки бурчакли бош кийимини кийганини кўрса, ўғил туғилишига ва ўша ўғил подшоҳ бўлишига далилдир.

Агар тушида вазирлик бош кийимини унга кийдирганларини кўрса, унинг дини соз эмаслигига далилдир, аммо подшоҳлар учун яхши бўлади.
Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида бош кийимида эканини кўрса, шараф ва иззатининг зиёда бўлишига далилдир.

Тушида бош кийими эски ва йиртилган эканини кўрса, ғамгин. бўлишига далилдир. Тушида бегона бир одам унинг кийимини олиб қочганини кўрса, улуғ бир одамдан узоқлашишини билдиради. Бош кийими сувсар, тулки, ёки шунга ўхшашларнинг терисидан эканини кўрса, динда бўлмаган бир улуғ кишидан шараф ва улуғлик кўришига далилдир. Тушида бир бош кийимини кийганини ва уни бедорликда ҳечқачон киймаганини кўрса, агар у оқ бўлса, унинг учун яхшилик бўлади, агар яшил бўлса, унинг учун ёмон бўлади, агар қизил бўлса, беморликка далилдир.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида зийнатланган бош кийимини кийганини кўрса, унинг қийматига мувофиқ иззат ва улуғлик топишига далилдир, бироқ динида нуқсон бўлади. Агар бош кийими оловга тушганини кўрса, подшоҳ унинг мулкини мусодара қилишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги бош кийими шараф ва улуғликка далил бўлади ва у тушда олти нарсани билдиради: амални; раёсатни; улуғликни; иззат ва обрўни; миқдорни ва эътиборни.

Тушдаги бош кийимини тикувчи улуғлар хизматини қилувчи кишидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх