Қиз қалъаси ҳақида нималарни билишингиз керак

Қиз қалъаси ҳақида нималарни билишингиз керак

Қиз қалъаси (Қиз минораси) (туркча Киз Кулеси)- Ўрта асрларда қурилган. Византия даври меъморчилиги намунаси. Леандер минораси номи билан ҳам танилган.Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Ускудар соҳилидаги кичик оролчада жойлашган.

Урушдаги ғалабасидан сўнг, асли юнонлардан бўлган генерали Алкибиадес (туркча Ускудар) кичик бир қоя устига Қора денгиздан келаётган кемалар учун махсус станция қурган. 1110-йилда Византия императори Алексий Комнен бу ерда тош девор билан ўралган ёғоч минора қурдирди.

Минорадан темир занжир Европа қирғоғида, Константинополдаги Мангана ҳудудида қурилган бошқа минорага маҳкамланган. Орол Осиё соҳилига мудофаа девори орқали уланиб кетган. Бу деворнинг сув ости қолдиқлари ҳали ҳам сақланиб қолган. 1453-йилда Усмонлилар Константинополни (Истанбул) забт этганда, минорада венециялик Габриеле Тревисано қўмондонлик қилган Византия гарнизони жойлашган эди. Кейинчалик бу иншоот Усмонли турклари томонидан Фотиҳ Султон Меҳмед ҳукмронлиги даврида қўриқ минораси сифатида фойдаланилган. Бу миноранинг яна бир Леандер минораси деган номи бор. Қалъа 1509-йилдаги зилзила пайтида вайрон бўлган, кейин 1721-йилда ёниб кетган.

Кейинчалик ундан маёқ сифатида фойдаланилган. ва 1731 ва 1734-йилларда унинг атрофидаги деворлар таъмирланган, 1763-йилгача у тош ёрдамида реконструкция қилинган. 1829-йилдан қалъадан карантин ҳудуди сифатида ишлатилган. 1832-йилда қалъа Султон Маҳмуд ИИ томонидан қайта тикланган. Бу тикланиш 1945-йилда бандаргоҳ маъмурияти томонидан давом эттирилди. Энг сўнгги реставрация 1998-йилда Жеймс Бонднинг „Дунё етарли эмас“ (Тҳе Wорлд Ис Нот Эноугҳ) фильми учун бошланган. 1999-йил 17-августдаги зилзиладан кейин эҳтиёт чораси сифатида қадимий қалъа атрофи пўлат таянчлар билан мустаҳкамланди.


Миноранинг ички қисми қадимги Рим, Византия ва Усмонли пойтахтлари манзараси билан безатилган кафе ва ресторанга айлантирилган. Кемалар кунига бир неча марта минорага сайёҳларни ташийди. Византия императорига қизи 18 ёшга етганида, уни илон чақиб ўлдириши ҳақида башорат қилинади. Қирол эса бу башоратни амалга ошмаслиги учун денгизнинг бўйига илонлар чиқа олмайдиган қилиб бир қалъа қурдиради ва маликани ўша ерга жойлаштиради. Аммо қалъага юборилган узум тўла сават ичига кириб олган илон маликани чақиб ўлдиради. Император қизининг жасадини темирдан бир тобут ясатиб, Аёсофиянинг кираверишига баланд жойга қўйдиради. Маликанинг ўлимидан кейин ҳам илон уни тарк этмагани ҳалигача ривоят қилинади. Шунинг учун ҳам Қиз (Маиден) қалъаси деб ҳам юритилади. Унинг Леандер деган номи эса бошқа бир юнон афсонасидан келиб чиққан.

Айтишларича Геллеспонт қирғоғида яшайдиган Геро ва абидослик Леандер деган йигит бир-бирларини севиб қолишади. Ҳар кеча Геро минорада олов ёқиб, Леандер бўғозни сузиб ўтиб, унинг ёнига келишини кутади, йигит айнан ўша оловни маёқ сифатида билиб, у томон ҳаракатланади. Аммо бир куни олов ўчиб қолади ва Леандер охиригача сузиб боролмай қолади. Шунда тонгда, унинг ўлик танаси Геронинг оёқларига сузиб келади. Уни кўрган Геро умидсизликка тушиб, минорадан ўзини денгизга ташлайди. Қиз минораси номи ҳам шу қадимий ҳикоядан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Бугунги кунда миноранинг биринчи қаватида ресторан, тепасида эса кафе жойлашган. Минора 1966-1981-йиллардаги 10 лиралик турк банкнотларининг орқа томонида тасвирланган.

Истанбулнинг 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик учун берган аризасида Қиз қалъаси логотипи кўзга ташланди. Қалъа бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган. Бу бир қатор фильмларда кўзга ташланади. Масалан, Жеймс Бонднинг „Дунё етарли эмас“ фильмида, 1963-йилда суратга олинган „ Россиядан севги билан“ , Ҳитман, Куртлар Вадиси, Мажруҳ чечаклар, Бой қиз ва камбағал йигит фильмларида, Американинг Тҳе Амазинг Раcе 7 реалити-шоусида, Туркиянинг Эрта қуш дастурларида кўриниш берган. Қалъа Ассассинъс Cреэд: Революция ўйинида тасвирланган, қалъада ўйинни якунлаш учун бош қаҳрамон тўплаши керак бўлган битта Масяф калити жойлашган.



Ўҳшаш маълумотлар

Эйфел минораси ҳақида нималарни билишингиз керак

Эйфел минораси унинг яратувчиси Густав Эйфел номи билан аталган, 1889 йилда Париждаги Чамп де Марсда қурилган. Унинг қурилиши 1889 йилги Бутунжаҳон кўргазмаси ва Франция инқилобининг 100 йиллигига тўғри келди. Дастлаб Бутунжаҳон кўргазмасига...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Стив Жобс - Apple асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Орзуларимга эришиш учун коллежни ташлаб кетдим. Стив Жобснинг таржимаи ҳоли бир ҳодисанинг ҳикоясидир. У ҳақиқатан ҳам дунёни ўзгартирмоқчи бўлган ақлдан озган одам эди ва тан олайлик, у буни қилди. Бугунги кунда Стив Джобс номи муваффақият,...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...



Фикр қўшиш

Наверх