Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса уйланади.

ОЛАТ (ЗАКАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги эрлик олати муборак ва ном чиқарувчи фарзанд бўлади. Ҳар ким тушида икки олати борлигини кўрса, ҳам фарзанд бўлиши, ҳам улуғликка эришига далилдир. Тушида олати кесилганини кўрса, фарзандининг ўлишига далилдир. Тушида ўз олатини ўзи кесганини кўрса, фарзанд бўлмаслигига далилдир. Тушида олатининг суст бўлганини кўрса, фарзандининг бемор бўлишини билдиради.

Ибн Сирин (р.а.) айтадики, олатнинг катталиги фарзандларнинг кўплиги ва машҳур бўлишига далилдир, олатнинг кичиклиги бунинг аксидир. Тушида олати шохларга ўхшаб кўпайиб турганини кўрса, фарзандларининг кўпайишини билдиради.


Тушида олатидан балиқ чиққанини кўрса, қиз фарзанд туғилишини билдиради. Олатидан мушук чиқиб кетганини туш кўрса, ўғри ва қароқчи фарзанд туғилишига далилдир. Олатидан қуш чиққанини туш кўрса, ўша қушнинг қандайлиги билан таъбир қилинади.

Агар олатидан сичқон чиққанини туш кўрса, хайрияти бўлмаган нобакор қиз туғилишига далилдир. Олатидан илон чиққанини туш кўрса, ўзига душман бўладиган ўғил туғилишига далилдир. Олатидан чаён чиққанини туш кўрса, илон таъбирини билдиради.

Олатидан чаён ва чумоли чиққанини кўрса, пасткаш, ярамас ҳамда аъзо тузилиши заиф фарзанд туғилишини билдиради.

Олатидан нон чиққанини туш кўрса, хотини ва фарзанди камбағал бўлишига далилдир. Олатидан кунжут чиққанини кўрса, бирор киши унинг хотинини пинҳона яхши кўришига далилдир. Олатидан йиринг чиққанини кўрса, таъбири юқоридагининг аксидир. Олатидан маний (эрлик уруғи) чиққанини кўрса, унинг микдорига қараб мол топишига далилдир. Олатидан қон чиққанини туш кўрса, ҳайзли аёл билан қовушишига далилдир.

Олатидан олов чиққанини, оловнинг ярми Шарққа, ярми Ғарбга кетганини кўрса, Ғарбу Шарқнинг подшоҳи бўладиган фарзанд туғилишига далилдир. Олатидан гўнг чиққанини кўрса, бачавозликка мойил эканини билдиради. Тушида олати уйғонгани ва қотганини кўрса, бахту иқболи мустаҳкам бўлишини билдиради. Тушида олати маҳкам ва узун бўлганини кўрса, болалари кўпайишига далилдир. Олатининг атрофидан парлар ўсиб чиққанини кўрса, номи ўз диёрида машҳур бўлишини, ҳурмат ва эътибори ошишини билдиради.

Тушида ўз моягини жойидан чиқариб, яна ўрнига қўйганини кўрса, фарзанди ўлиб, бошқа фарзанд туғилишига далилдир.
Олатидан мўй ўсиб чиққанини кўрса, фарзанди томонидан шод бўлишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида олати ўзидан жудо бўлганини кўрса, фарзанди ўлиши ёки молининг талон-тарож бўлишини билдиради. Тушда олатнинг ҳаракатга келиши кучу қувват ва ризқнинг фаровон бўлишига далилдир. Тушида олатининг ёрилиб, қон равон бўлганини кўрса, молига зиён ва фарзандига ўлим келишига далилдир. Тушида олатининг шишиб кетганини кўрса, моли кўпайишини билдиради. Тушида бир гуруҳ унинг олатига урганларини кўрса, маишатининг бузилишини билдиради. Агар олатининг ўртасидан боғлаб қўйилганини кўрса, гувоҳлик беришдан қайтишини билдиради. Аёл киши тушида олати борлигини кўрса ва ўзи ҳомиладор бўлса, ўғил туғилишини, бироқ боласи ўлишини билдиради, агар ҳомиладор бўлмаса, ҳомиладор бўлишини билдиради. Тушида олатининг ингичка эканини кўрса ҳам юқоридаги таъбирни беради.

Тушида олатининг баъзи қисми кесилганини кўрса, фарзанди ўлиши ёки молининг тарож бўлишини ёхуд обрўйи тушишини билдиради. Агар олатининг тешигидан марварид ва жавоҳирлар чиққанини кўрса, олим ва тақводор фарзанд туқилишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда олатни кўриш етти нарсага далилдир: фарзандги; оила аъзоларига; молга; умрга; улуғликка; ҳожатини қидиришга; иззат; ҳурмат ва аҳволнинг яхши бўлишига.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда фарж (аёл киши жинсий азоси) курса нима булади

ФАРЖ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, эркак киши тушида аёлларники каби фаржи борлигини кўрса, хор ва бечора бўлишига далилдйр. Агар бир киши у билан жимо (жинсий алоқа) қилганини кўрса, ўша одам ҳожатини чиқаришига далилдир. Агар иккита хотин...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх