КЕЧИРИНГ МЕНИ...

Ҳаётимга ҳамроҳ инсонлар,
Таниш-билиш, дўст-у ёронлар, 
Ўтган бўлса яхши, ёмонлар, 
Аллоҳ учун кечиринг мени...

Ҳокимлик бир Яратганга хос,
Банда иши мўминлик халос,
Дилдан сўрай, иқрорларим рост,

Аллоҳ учун кечиринг мени.

Ўткир тиғдан кескир баъзан тил, 
Гоҳи билмай оғритдим кўнгил,
Тавба ила ўтди яна йил, 
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Кечмишларим шу шеъримда жам,
Қалб кўзини ёшламасин ғам,
Авфингизга интиқман мен ҳам, 
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Келаётир ойларнинг шоҳи,
Кўринай дер Рамазон моҳи, 
Шу кунларга муштоғлик чоғи, 
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Юрагингиз тўлдирсин ҳузур,
Биродарим тутгайсиз маъзур, 
Мендан ўтган бўлса минг узр, 
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Борлиққа нур ингани замон, 
Етишдик деб бўлгандик шодон, 
Кетмоққа шай энди Рамазон,
Аллоҳ учун кечиринг мени.

Сиз-у менда яна бир имкон, 
Орзуйимиз Фирдавс-у, Райён, 
Ниятига етсин ҳар инсон,
Аллоҳ учун кечиринг мени.



Ўҳшаш маълумотлар

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Ийд ал-Фитр ҳақида 21 та қизиқарли факт

Ийд ал-Фитр, шунингдек, ифторлик байрами сифатида ҳам танилган, бутун дунё мусулмонлари томонидан нишонланадиган муҳим диний байрамдир. Исломнинг муқаддас рўза ойи бўлган Рамазон ойи тугаши муносабати билан Рамазон ҳайити шодлик, шукроналик ва...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида нималарни билишингиз керак

Заҳириддин Муҳаммад Бобур — буюк ўзбек шоири, мутафаккири, тарихчи ва давлат арбоби; Бобурийлар сулоласи ва империясининг асосчиси. Бобурнинг илмий асарлари ичида арузнинг шарқий метрикалари назариясини тадқиқ қилувчи «Аруз ҳақида рисола» (1523—25)...

Билл Гейтс: "Microsoft асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Билл Гейтснинг тўлиқ тарихи ва таржимаи ҳоли. Билл Гейтс муваффақиятининг сири ва у қандай қилиб дунёдаги энг машҳур одам бўлишга муваффақ бўлганини батафсил билиб олинг. Қизиқарли фактлар, китоблар ва фильмлар...

Ота-оналарнинг 6 тури ва улар билан қандай қилиб тўғри муносабатда бўлиш керак

Агар кимдир сизнинг ҳаётингизни бузса, сиз ўтиролмайсиз. Гарчи бу одамлар сизнинг ота-онангиз бўлса ҳам....



Фикр қўшиш

Наверх