Тушда турунж меваси курса нима булади

ТУРУНЖ МEВАСИ Дониёл (а.с.) айтадиларки, турунж (ситрон) меваси, гарчи сариқ рангда бўлса-да ҳиди хушбўй, таъми яхши, кўриниши покизадир. Яна айтишларича, у Жаннат мевасидир ва уни тушда кўрмоқ яхшидир.

Кирмонийнинг (р.а.) айтишича, тушдаги турунж бадавлат, чиройли ва одамларга яқин кишидир, чунончи, ҳамма уни яхши кўрадиган бўлади. Агар турунжи борлигини ёки кимдир унга берганини кўрса, ўша айтилган сифатли эркак билан суҳбатда бўлишини билдиради. Агар қучоғида турунж кўрса, унинг оиласида чиройли фарзанд туғилади. Агар турунж еганини кўрса, ўз молидан ёки бир улуғ одамнинг молидан баҳраманд бўлишини билдиради. Агар турунжини яшириб қўйса ёки бирор нарса билан ўраб қўйса, фарзанди ҳалок бўлишига далилдир. Агар уйида кўпгина турунжларни кўрса ёки кимдир унга ҳадя қилса, кимгадир яхшилик қилишини билдиради. Агар этагига турунж солганини кўрса, канизагидан фарзанд туғилишига, агар этагидан турунж тушиб кетганини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир.


Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда турунж кўрмоқ тўрт нарсага далилдир: чиройли аёлга; пок динли канизакка; бадавлат дўстга; азиз ва солиҳ фарзандга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх