Тушда кул курса нима булади

ҚУЛ (БАНДА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида балоғатга етмаган қулни балоғатга етган ҳолда кўрса, озод бўлишига далилдир. Агар киши ўз қулини озод қилганини кўрса, тез орада дунёдан кетишига далил бўлади. Агар хожа қулни сотаётганини кўрса, ғамгин бўлишини билдиради. Агар қулни сотиб юборганини кўрса, шодмон бўлишига далилдир.


ҚУЛ (ҒУЛОМ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ғулом бўлиб қолганини кўрса, оғир ишга қолиши ва бу ишда ранжлар кўришига далилдир. Агар тушида ғуломни тутиб олганини ёки сотиб олганини кўрса, ўша қилаётган ишида яхшиликлар борлигига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ғулом шодликни билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: Бас, Биз унга бир ҳалим ўғил хушхабарини бердик (Вас-Соффот, 101-оят).

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида ғуломи ёки канизагини сотиб юборганини кўрса, яхшиликка далил бўлади.
Агар сотиб олганини кўрса, ёмон бўлади. Ғулом ва канизакни баҳоси учун тилла ёки кумуш олса, ёмон бўлади, агар молу мато олса, яхши бўлади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда курол курса нима булади

ҚУРОЛ (СИЛОҲ) — Билгинки, силоҳ араб тилида жанг қуролидир ва у қувват, улуғлик ва давлатга далилдир. Агар қуролланганини ва қуроллилар гуруҳи ичида бегона эканини кўрса, аёллар гуруҳи унга таъна тошларини отишларига далилдир, бироқ унга зарар...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хаммом курса нима булади

ҲАММОМ (ГАРМОБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳаммом ғаму андуҳ бўлади. Ҳаммомда ювиниш шодликни билдиради. Илиқ сув яхши ва кучли қайнаган сув ёмон бўлади. Тушида ҳаммомга борганини, унда ғусл қилганини ва тоза бўлиб ювинганини кўрса,...



Фикр қўшиш

Наверх