Янги йил арчаси

Янги йил арчаси

Бунча ҳам чиройлисан,
Ям-яшилсан ҳар қачон!
Янги йилнинг кўркисан,
Севимлисан, арчажон.
Қиш бобонинг уйида,
Aзиз меҳмон — кўкламсан.
Бугун унинг тўйида
Aйниқса соз — кўркамсан.

Кўйлагингга жуда кўп,
Зар тугмалар тақилган.
Шохларингда қизил, кўк.
Лампочкалар ёқилган.

Бўйим етмас шохингга,
Лекин, эй арчажоним!
Табелимда бор сенга
Aтаб тизган маржоним!

Сенга деб тизган маржон
Aъло баҳоларимдир.
Кел, тақиб қўяй, арчам,
Шохларингни эгиб тур.



Ўҳшаш маълумотлар

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Янги йил учун арча безаш одати қандай пайдо бўлган?

Янги йил ва Рождествони уйда оқланган дарахциз тасаввур қилиш қийин. Янги йил байрамида уйларга арча қўйиш, безаш одати қачон пайдо бўлган ва бу ан’ана қандай ривожланган? Янги йил учун Рождество дарахти безаш анъанаси қаердан келганини аниқлашга...

Йўқотилган бойлик - Турон йўлбарси

Ўтган асрнинг иккинчи ярмида йўлбарсларни ҳимоя қилиш ишлари бошланган эди. Афсуски, жуда кеч....



Фикр қўшиш

Наверх