Тушда зилзила, ер кимирлаши курса нима булади

ЗИЛЗИЛА (ЗИЛЗИЛА) Ибн Сириннинг айтишича, агар зилзила бўлганини ва ер силкинаётганини кўрса, ўша диёр одамларига подшоҳдан ранжу бало етишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, ҳар ким ернинг силкинаётганини кўрса, ўша диёр одамларига офат етиши ва беморлик юз беришига далилдир. Агар ернинг усти остига бўлиб ағдарилганини кўрса, ўша вилоят аҳлига улуғ бало юз беришига далилдир.


Кирмонийнинг айтишича, ер оҳиста қимирлаётганини, ернинг бир томони ағдарилиб, иккинчи томони ўз ҳолида турганини кўрса, ўша ерга подшоҳ келиши ва ўша ер аҳолисига зулм қилишига ва аҳолининг молини талашига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича тушдаги зилзила бўлиши ва ернинг чўкиши подшоҳ томонидан етадиган қийинчилик ва улуғ балони ёки очарчилик ва беморликни билдиради. Аллоҳ таъоло айтади: Бас, Биз уни ҳам, ҳовлисини ҳам ерга юттирдик. . . (Қасос сураси, 81-оят). Ернинг силкиниши барча ҳолда ўша диёр аҳли учун уқубат ва оғирчилик белгиси ҳисобланади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кема, кайик курса нима булади

КEМА (КEШТИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги кема ғам ва ўй ёки қамоқ ёхуд ранж ва бало келтирувчи бир ишга далилдир, хусусан, кема дарёдан чиқмаган ёки дарё суви ичида қолган бўлса....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...



Фикр қўшиш

Наверх