Тушда кема, кайик курса нима булади

КEМА (КEШТИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги кема ғам ва ўй ёки қамоқ ёхуд ранж ва бало келтирувчи бир ишга далилдир, хусусан, кема дарёдан чиқмаган ёки дарё суви ичида қолган бўлса.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида кема ичида эканини ва ундан соғ-саломат чиққанини кўрса, ғамдан қутилишига далилдир. Агар тушида кеманинг дарёдан ҳалок бўлганини кўрса, бирорта қавм томонидан халок бўлишига далилдир.

Агар тушида кемаси ер устида қолганини кўрса, ранжу балога мубтало бўлиши, охири қутилишига далилдир. Тушида кеманинг ғарқ бўлганини ва ўзи саломат қолганини кўрса, моли талон-тарож бўлишига, ўзининг соғ қолишига далилдир. Агар тушида кема синганини ва барча ғарқ бўлганини кўрса, катта мусибатга мубтало бўлишини билдиради. Тушида кеманинг баланд жойига ўтириб олганини ва кема эса сувда юриб кетаётганини кўрса, улуғ подшоҳлардан яқинлик ва иззат ҳосил бўлишига далилдир. Агар дарё ўртасида кемалар кетаётганини кўрса, сафарга боришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Унинг денгизда (елканлари) тоғлар каби баланд кўтарилган кемалари ҳам бордир (Ар-Раҳмон сураси, 24-оят). Агар кемада ўтирганини, бу унга ёқаётганини, кемани яхши юргизаётганини кўрса, ғаму қайғудан қутилиб, шод бўлишини билдиради. Тушида кеманинг тўхтаб турганини ва ҳар томондан тўлқин кемага урилаётганини кўрса, ўлим хавфи бўлган қийинчилик унга юзланишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . . улар бундан шодланиб турганларида, қаттиқ шамол келиб ҳамда ҳар томондан тўлқин келганда, улар қуршовда қолганларини билиб: Агар шундан бизни халос қилсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўлурмиз! деб ихлос билан Аллоҳга илтижо қилурлар. . . (Юнус сураси, 22-оят). Тушида олдинда кема кетаётганини ва у кемага ета олмаётганини кўрса, бир оғир ишга мубтало бўлиши ва охири халос бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кемадаги ҳамроҳларига нажот бердик ва уни (барча) оламларга ибрат қилиб қўйдик (Анкабут сураси, 15-оят). Агар тушида кема ёнида денгизга борганини кўрса, сафарга бориши ва кўп фойда ва мол топишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Эй, инсонлар,) Раббингиз Унинг фазлидан (ризқ) излашларингиз учун сизларга денгизда кемаларни юргизиб қўйган зотдир. Дарҳақиқат, У сизларга раҳмлидир (Исро сураси, 66-оят). Агар кемаларнинг ичида ҳеч нарса йўқлигини ва барчаси бўш эканини кўрса, подшоҳ ўз элчиларини бирор ерга жўнатишига далилдир. Агар кемалар ғарқ бўлганини кўрса, подшоҳ ўз элчиларини қайтаришига далилдир.


Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида кема денгизга чўкканини ва кема уники эмаслигини кўрса, ўлим ҳақида андишаси йўқлигини билдиради. Тушида кемада ўтирганини ва подшоҳдан қўрқаёттанини кўрса, подшоҳга яқин бўлишига ва кеманинг катталиги баробарида фойда топишига далилдир. Агар кемада хавф-хатарсиз ўтирганини кўрса, подшохдан унга хавф етишига далилдир. Агар тушида денгиздаги кема ранг-баранг либослар билан безатилганини кўрса, подшоҳга яқин бўлишини билдиради. Агар кеманинг денгиз тубига чўкиб кетганини кўрса, подшоҳдан унга катта куч етишига далилдир. Агар кема тўхтаб турганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушида кичкина кемада ўтирганини ва кема денгизда юрмай турганини кўрса, ғаму қайғуси зиёда бўлишига далилдир. Агар кема сувда юриб кетаётганини кўрса, сафарга бориб, тез қайтиб келишига далилдир. Агар кемасини қуруқликда турганини кўрса, бирор ишда чорасиз қолишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда кема кўриш саккиз нарсага далилдир: фарзандга; отага; хотинга; уловга; шодликка; омонликка; айшга ва бадавлатликка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда дарё курса нима булади

ДАРЁ Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушдаги, дарё подшоҳ ёки улуғ олим бўлади. Дарё суви равшан, тоза ва хуштаъм бўлса, порсо, одил ва софдил подшоҳ бўлади. Дарё суви нохуш ва бемаза бўлса, золим ва ёмон подшоҳ бўлади. Дарё сувидан ичса, подшоҳдан иззат...

Тушда ер, замин курса нима булади

EР (ЗАМИН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги ер хотинни билдиради. Агар тушида катта ва кенг ери борлигини кўрса, бунинг бариси дийдор ва юз кўришишга далилдир. Агар ўша ер тоза бўлса, унинг солиҳа хотинлари бўлиши ва бу хотинларнинг...

Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх