Тушда чупон курса нима булади

ЧЎПОН (ШУБОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида мол, қўй, от, эшак ва шу кабиларга чўпонлик қилганини кўрса, буларнинг ҳар бири ўз қадрига мувофиқ таъбирга эга. Отларга чўпонлик қилиш мансаб ва улуғлик бўлади, эшакка чўпонлик Қилиш тахтни билдиради. Молу сигирларга чўпонлик элчилик, неъмат ва фаровонликка далилдир. Қўйга чўпонлик қилиш ҳалол ризқ, молу неъматни билдиради.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида чўпонлик қилаётганини ва бир бўри бир қўйнинг томоғида тишлаб олиб кетганини кўрса, подшоҳ ўша диёрни хароб қилишига ва халқ аҳволи ёмон бўлишига далилдир.

Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қўйларга чўпонлик қилаётганини кўрса, шу қўйларнинг микдорига мансаб эгаларига раҳбар бўлишига далилдир. Тушида чўпоннинг бирор нарса берганини кўрса, бир улуғ одамдан унга фойда етишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чўпон насиҳатгўй киши ҳамда одамларнинг молини ҳимоя қилиб, ҳар бир кишига тўғри йўлни кўрсатувчи одамдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда узук курса нима булади

УЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда уликнинг нарса бериши, уликдан нарса олиш курса нима булади

ЎЛИКНИНГ НАРСА БEРИШИ (МУРДА ЧИЗИ ДОДАН) — Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўлик унга дунё матосидан бирор нарса берганини кўрса, умид қилмаган ердан бирор нарсага эга бўлишига далилдир. Агар ўлик ейиладиган ёки ичиладиган нарсадан унга бирор...



Фикр қўшиш

Наверх