Тушда ер, замин курса нима булади

EР (ЗАМИН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги ер хотинни билдиради. Агар тушида катта ва кенг ери борлигини кўрса, бунинг бариси дийдор ва юз кўришишга далилдир. Агар ўша ер тоза бўлса, унинг солиҳа хотинлари бўлиши ва бу хотинларнинг ичида унинг учун иззат ва обрў бўлишига далилдир. Агар ернинг жуда катга бўлиб қолганини, чунончи, чегараси йўқ эканини кўрса, уйланиши ва хотиндан унинг учун неъмат ва кўпгина асбоблар ҳосил бўлишига далилдир. Агар ерда нотаниш гиёҳлар ва сабзалар ўсиб ётганини ва бу ер ўзиники эканини кўрса, мусулмон бўлишига далилдир, негаки сабза ислом юзи, яъни белгисидир.


Ибн Сириннинг айтишича, ердаги ўсимликлар ва сабзалар неъматлари билан таниш бўлса, туш эгаси фазилатли ва диёнатли бўлишига оқибатда охират савобларини топишига далилдир.

Агар бирорта далада бўлиб қолганини, у ернинг биёбонга ўхшашини ва у ўзига таниш эканини кўрса, узоқ сафар қилишига далилдир. Агар ерни кавлаётганини ва тупроғини еяётганини кўрса, еган тупроғига қараб мол топишига далилдир. Агар ерда йўқ бўлиб кетганини, ваҳоланки у ерда йўқ бўлиб кетадиган жой ёки ғор бўлмаса, бу ҳалок бўлишига далилдир. Агар ерни қудуқ ёки сардобага ўхшатиб кавлаётганини кўрса, дунё молини макру ҳийла билан қўлга киритишига далилдир. Агар уни ер ютиб юборганини кўрса, хотин томонида ғаму қайғуга қолишига ва молу дунёси йўқ бўлишига далилдир. Агар кенг ердан тор ерга ўтиб қолганини кўрса, яхши ишдан ёмон ишга ўтиб қолишига далилдир.

Жобирнинг айтишича, агар ер у билан сўзлашса ва яхшиликлардан унга хушхабар берса, дин ва дунё ишларида кўп яхшиликлар қилиши, бундан одамлар ҳайратга тушишига ва вафотидан сўнг ҳам уни эслаб юришларига далилдир.

Исмоил Аигаснинг айтишича, экин экиш учун ерни ағдараётганини кўрса, улуғ иш билан машғул бўлиши, хотин томонидан фойда топиши ёки сафардан мол ҳосил қилишига далилдир.

Агар бирорта ерни обод ҳолда кўрса, иши яхши ва мустаҳкам бўлишига далилдир. Агар хароб ҳолда кўрса иши заиф бўлиши ёки бирор киши унга нисбатан душманлик қилишига далилдир.

Агар киши ўзини экинзор ичида юрганини кўрса, бирор киши билан шерик бўлиши ёки бирорта аёлни никоҳига олишига далилдир. Агар киши лой орасида саргардон бўлгани, сўнг лойдан чиққанини кўрса, тақводор ва диндор аёлга уйланишига ва ундан фарзандлар кўришига далилдир. Агар қуёшни лой билан тўсганини кўрса, фарзанди омон қолмаслигига далилдир. Агар дарё суви келиб ерини, босганини ва экини вайрон бўлганини кўрса, подшохдан саломат қолишига далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ер тўрт нарсани билдиради: хотинни; дунёни; мол ва ҳокимликни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сабза ва сабзазор курса нима булади

САБЗА ВА САБЗАЗОР (САБЗА) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги сабза дин бўлади. Тушида ери борлигини ва сабзалар кўп ўсганини кўрса, унинг ҳаё ва дини пок эгаси эканига далилдир. Агар ерида ўзига нотаниш гиёҳлар ўсиб ётганини, уларга таажжуб билан...

Тушда сарой курса нима булади

САРОЙ (САРОЙ) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, агар тушида бегона бир саройга кириб қолганини, бу ерда ҳеч кимни танимаслигини ва саройда мурдалар юрганини кўрса, бу охират саройи эканини ва ажали яқин эканига далилдир. Агар саройга киргани ва...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх