Тушда сабза ва сабзазор курса нима булади

САБЗА ВА САБЗАЗОР (САБЗА) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги сабза дин бўлади. Тушида ери борлигини ва сабзалар кўп ўсганини кўрса, унинг ҳаё ва дини пок эгаси эканига далилдир. Агар ерида ўзига нотаниш гиёҳлар ўсиб ётганини, уларга таажжуб билан боқаётганини ва бу ер ўзиники эканини ҳис этаётганини кўрса, буларнинг ҳаммаси дин, диёнат ва тақвога далилдир. Агар ўша ерда таниш ўсимликлар бўлса, чунончи олма ва бошқалар, неъмат фаровонлиги ва ҳалол ризққа далил бўлади. Агар сабза аччиқ ва нотаниш бўлса, таъбири аксинча бўлади. Агар сабзалар таниш бўлиб, ундан тановул қилаётганини ва улар ширин эканини кўрса, бу ҳам неъматнинг фаровон бўлиши ва ҳалол ризққа эга бўлишига далилдир.


Жобир (р.а.)нинг айтишича, тушда сабзани ўз вақтида ейиш зўҳд ва тақвога далилдир.

Ибн Сириннинг айтишича, тушда сабзани кўриш саломатликка далил бўлади. Агар сабзазор ичида турганини кўрса, дин йўлида муқим туришига далилдир. Агар ўликни сабзазор ичида турганини кўрса ўша ўликнинг аҳволи, оқибати охират савоби яхши эканига далилдир. Сабзазорни қанчалик кўм-кўк ва тоза кўрса ва бу сабзазор ўзиники эканини билса, динининг ва тақвосининг поклигига далилдир. Агар сабзазорини сарғайган ва бужмайган ҳолда кўрса, таъбири юқоридагининг акси бўлади.

Агар сабзазор бошқа кишиларники эканини кўрса, покдамон ва парҳезгар кишилар билан суҳбат қуришига далилдир.
Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги сабза тўрт нарсани билдиради: исломни; динни; пок эътиқодни; тақвони.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда дарахтлар курса нима булади

ДАРАХТЛАР (ДАРАХТОН) Дониёл (а.с.) айтадилар: Тушдаги одамлар учун қадрли бўлган дарахт азизи ва улуғ киши бўлади. Қадрсиз дарахт эса пасткаш киши бўлади. Мевали дарахт бадавлат кишига далил, мевасиз эса фақир кишига далил. Боғда кўрилган дарахт боғ...

Тушда ер, замин курса нима булади

EР (ЗАМИН) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги ер хотинни билдиради. Агар тушида катта ва кенг ери борлигини кўрса, бунинг бариси дийдор ва юз кўришишга далилдир. Агар ўша ер тоза бўлса, унинг солиҳа хотинлари бўлиши ва бу хотинларнинг...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх