Тушда сув курса нима булади

СУВ (ОБ) Ибн Сиррин (р.а.)нинг айтишича, агар сув устида, масалан, дарё, анҳор ва шунга ўхшашлар устида юриб кетаётганини кўрса, унинг иймони бақувват ва эътиқоди пок бўлишига далилдир. Агар тоза ва ширин сувдан тўйиб-тўйиб ичганини кўрса, умри узун ва маишати хуш бўлишига далолат қилади. Агар лойқа ёки игўр сув ичаётганини кўрса, таъбири бунинг аксидир. Дарёдан тоза сув ичаётганини кўрса, ичган суви миқдорига қараб подшохдан молу неъмат топади. Агар дарё сувининг ҳаммасини ичиб юборганини кўрса, бутун жаҳон подшоҳлигини топади. Баъзиларнинг айтишича, сув тоза ва соф бўлса, ичган суви миқдорича мол ва неъмат ҳосил бўлади, борди-ю, лойқа ва хира бўлса, топадиган нарсаси ранж, машаққат ва қўрқинч билан қўлга киради.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, иссиқ сув ичаётган бўлса, бемор бўлиши ва машаққат тортишига далил бўлади. Унинг устига қайноқ сув қўйиб юборсалар ва у бундан бехабар бўлса, бемор бўлиши ёки қатгиқ ғам тортишига далилдир. Сувга йиқилиб тушганини кўрса, ранжу ғамга гирифтор бўлади. Агар қадахда сув олганини кўрса, бойлик ва ҳаёт завқига мафтун бўлишига далилдир. Агар шиша идишдаъ хотинига сув бераётганини кўрса, бунда шиша идишни аёлга нисбат берадилар, шиша идишдаги сув эса она қорнидаги фарзанд ва болага нисбатдир.

Агар коса синиб, сув тўкилиб кетганини кўрса, хотини ўлиб, боласи тирик қолишига далилдир. Агар сув тўкилиб, коса бутун қолса.унда боласи ўлиб, хотини тирик қолишига далолат қилади. Одамларга текинга сув улашаётганини кўрса, бу дунё ва охиратда унинг яхшилиги одамларга етади ва хароб жойни обод қилади. Ичига сув кирган хонага кирганини кўрса ғамгин бўлиши ва хаёлга чўмилишига далилдир. Пиёладан худди итга ўхшаб сув ичаётганини кўрса, ҳаётни айшу ишрат билан ўтказади, бироқ бало ва фитнага сабаб бўладиган бир иш қиладики, натижада тўпланган молмулкини оз-оздан одамларга беради ва яхшилик йўлига харж қилади.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, сувнинг ўз муддатида кўпайганини кўрса, йил яхши келади, неъмат кўп бўлади. Ерни суғориётган ва ерга кириб кетаётган кўп сувни кўрса, оддий халқнинг саломат ва тинч бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: (Сўнгра) айтилди: Эй, Ер! Сувингни ютгин! Эй, осмон! Ўзин-гни тутгин (ёғишни бас қил!). . . (Ҳуд сураси, 44-оят).

Агар сув одамлар бошидан ошиб келаётганини кўрса, ўша диёрда йил кенг ва фаровонлик бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик (Абаса сураси, 25-оят).

Агар уйида тоза сувни кўрса, неъмат ва хуррамлик топади. Уйида лойқа сув турганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.
Дониёл (а.с.) айтадиларки, ариқ ва анҳорлардан боғ ва экинзорларни суғориш молу дунё ва ғамлардан қутулишга далилдир.
Одамларга сув бериш эса дину диёнат ва ёқимли ишларни амалга оширишга далил. Сув ичида юрганини, юрган пайтда танаси бақувват эканини кўрса, бир бошлиқ томонидан оғир ишга қўл уради ва бу ишда унинг сўзи мақбул бўлади.

Сув ичида кетаётганини, танаси эса ёпиқ эканини кўрса, дини бақувват экани ва Худойи таъолога таваккул қилишга ва ишлари жойида бўлишига далилдир. Сувни боғ сари олиб кетаётганини кўрса, хотин олади ёки канизак сотиб олади. Агар тушида бировнинг сувни ўзига тўкиб юборганини кўрса, ўша кишидан хайру манфаат кўради. Лойқа сув тўкканини кўрса, таъбири бунинг аксидир.

Хазрати Содиқ (р.а.)нинг илтифот қилиб айтишларича, сув ичига киришни таъбирчилар бешта сабабга йўядилар: ишонч; қувват; оғир иш; ходимлик; шаҳар ҳокимидан етадиган амал.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сой, анхор курса нима булади

СОЙ, АНҲОР (РУД) — Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги катта сой улуғ киши бўлади. Тушида ўзини суви тоза катта сойда кўрса, улуғ ва диёнатли бир киши билан бирга бўлишига ва ундан хайру манфаат кўришига далилдир. Тушида сойдан чиққанини кўрса, бало...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикр қўшиш

Наверх