Тушда шароб курса нима булади

ШАРОБ (НАБИЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шароб жанг ва хусумат орқали қўлга кирадиган ҳаром молдир. Тушида шаробга ғарқ бўлганини кўрса, катта фитнага дучор бўлишига далилдир. Тушида ўз уйида шаробнинг кўп эканини кўрса, унинг микдорича бирорта деҳқон фойда кўради.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида шароб ичиб, маст бўлганини кўрса, унга хавф ва қўрқинч юз беришига далилдир.
Тушида бошқалар билан бирга шароб ичганини кўрса, ичган шаробининг микдорига мувофиқ жанг ва хусуматга дучор бўлади. Тушида арикда ёки анҳорда шароб оқаётганини ва у эса шароб ичида сузаётганини кўрса, фитнага дучор бўлади. Агар қўлида шароб пиёласи борлигини ва уни ходими олиб қўйганини кўрса, дунё маишати учун жанг ва жанжал қилишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида сув аралаштирилган шаробни ичаётганини кўрса, баъзиси ҳалол ва баъзиси ҳаром бўлган мол топишига далилдир. Тушида шароб сотаётганнни кўрса, молини шамолга совуришига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шароб уч нарсани билдиради: яширинча уйланишни; ҳаром молни; бу олам неъматини.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...

Тушда узук курса нима булади

УЗУК (АНГУШТАРИЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, нақшли чиройли узукни кўрса, узук соҳибидан унга хайрият ва яхшилик етишига далилдир. Агар бир киши унга узук бериб, узукка муҳр қилишини сўраса, нимаики унга лойиқ бўлса, ўшани топади, яъни...

Тушда эчки курса нима булади

ЭЧКИ (БЎЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда эчки улуғ бир кишини билдиради. Мода эчки эса аёлни билдиради. Агар нотаниш эчкини ўлдирганини кўрса, улуғ бир кишининг ғалаба қазонишини англатади. Агар эчкининг пўстини шилиб олганини кўрса, кўп...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх