Тушда сой, анхор курса нима булади

СОЙ, АНҲОР (РУД) — Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги катта сой улуғ киши бўлади. Тушида ўзини суви тоза катта сойда кўрса, улуғ ва диёнатли бир киши билан бирга бўлишига ва ундан хайру манфаат кўришига далилдир. Тушида сойдан чиққанини кўрса, бало ва ғамдан қутилишига далилдир. Тушида бир катга сойга кирганини, сойнинг суви лойқа эканини кўрса, бир улуғ, аммо ситамгар одамга дуч келишига далилдир. Тушида ўша сойга ғарқ бўлганини кўрса, ўлгунча ундан қутилишига далилдир.


Дониёл (а.с.) айтадиларки, катта сой — вазирга далилдир.
Тушида катта сойнинг қуриб қолганини кўрса, вазирнинг ишдан кетишини билдиради. Тушида сой суви кўпайиб қолганини кўрса, вазирдан ҳадялар топишига далилдир. Тушида сой сувини лойқа кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Сой сувини аччиқ эканини туш кўрса, пора ейишига далилдир. Тушида сой сувининг айниб қолганини кўрса, касал бўлишига далилдир. Тушида сой сувини муздек ва ширин эканини кўрса, вазирдан ҳадялар олишини билдиради. Тушида арикдан қон оқаётганини кўрса, ўша диёрда кўп қон тўкилишига далилдир. Тушида сой сувини тиниқ ва ширин ҳолда кўрса, одамлар вазирга мақтов сўзларини айтишларига далилдир. Тушида сой сувининг ер остига кириб кетганини ва ҳеч нарса қолмаганини кўрса, ўша диёрда азобу уқубат бўлишига далилдир.

Тушида сой суви билан ўзини юваётганини кўрса, подшоҳ ва вазирнинг омонлигидан омонда бўлишини билдиради. Тушида сув остига шўнғиётганини кўрса, вазирнинг сиридан огоҳ бўлишини билдиради. Тушида либосини юваётганини кўрса, ўзи ҳамда аҳли оиласи подшоҳ ҳамда вазирдан омонда бўлишига далилдир. Тушида сой ичига кириб кетганини ва кийимлари хўл бўлганини кўрса, бир савдогар томонидан ғам етишига далилдир.

Тушидаги Дажла дарёси, Кирмоний (р.а.)нинг сўзига қараганда, халифа бўлади. Жайҳун (Амударё) Хуросон подшоҳи, Сайхун (Сирдарё) Хинд подшоҳи, Фрот Шом (Сурия) подшоҳи, баъзи бировларнинг айтишича, Рум (Туркия) подшоҳи, Нил Миср подшоҳи, Рудгар дарёси Арман подшоҳи бўлади. Тушида уларнинг сувидан ичмоқ ва чўмилмоқ хайру манфаат бўлади, сувининг миқдорига қараб, подшохдан бирор нарса топади.
Жаъфар Содкқ (р.а.)нинг айтишича, тушда сойни кўриш етти нарсани биддиради: Ҳажни; баланддикни; подшоҳликни; тижоратни; молни; риёсатни; зафар ҳамда илмни.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда олат курса нима булади

Ибн Сирин: Агар эркаклар жинсий аъзосини кўрган ҳотин киши бўлса, эридан ажрашади. Ким дарёга сийса, молга эришади. Уйланмаган йигит ҳаммомда бавл қилса, уйланади. Уйланган бўлса, ҳотини учун мол сарфлайди. Агар бирор идишга сийса, бўйдоқ бўлса...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх