Невараларга

Уйингизни бозор қилган.
Кўп гапириб безор қилган.
Бир пас ухлашга зор қилган.
Неваралар омон бўлсин!

Тасбехни узиб қўйса ҳам.
Китобга чизиб қўйса ҳам.
Соатни бузиб қўйса ҳам.

Неваралар омон бўлсин!

Севингансиз туғилганда.
 Ўғлингиз ота бўлганда.
Уйингизни тўлдирганда.
Неваралар омон бўлсин!

Қовурдоқда сандиқ тўлган.
Бош оёқ сарпо кийдирган.
Қудаларни хўп ийдирган.
Неваралар омон бўлсин

Қизларники меҳмон бир кун
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун.
Неваралар омон бўлсин!

Қизникини уришолмайсиз.
Олдида гап айтолмайсиз.
"Тегма!, "Олма!" деёлмайсиз.
Неваралар омон бўлсин!

Аллоҳимнинг раҳматлари.
Бизга берган неъматлари.
Уй безаги, зийнатлари.
Неваралар омон бўлсин!

Қизлар бўлишсин иболи.
Иффатли, шарму ҳаёли.
Қория,  илмли, вафоли.
Неваралар омон бўлсин.



Ўҳшаш маълумотлар

Узум асосчиси ҳақида нималарни билишингиз керак

Халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётган бир шароитда Узумнинг финтеч экотизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда – замонавий технологиялар, маҳаллий хусусиятларни чуқур англаш ва ўсиш стратегиясини уйғунлаштирган жадал...

Халқаро хотин-қизлар куни ҳақида 30 та қизиқарли факт

Ҳар йили 8-мартда нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар куни (ИWД) аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ютуқларини тан оладиган глобал кундир. Бу, шунингдек, гендер тенглигини тезлаштириш учун ҳаракатга чақирувдир. Бу кун бутун дунё...

Авиценна ёки Абу Али ибн Сино ҳақида нималарни билишингиз керак

Авиценна - ўрта асрларнинг ажойиб олими, шифокори, файласуфи, шоири, мусиқачиси....

Ота-оналар билан низолар: улардан қандай қочиш ва оилада яхши муносабатларни ўрнатиш

Биз " Ўсмирлар учун психолог " туркумидаги навбатдаги нашрни тақдим этамиз . Можаролар ҳақида психолог Ойгул Суиндиқова гапириб беради. Сиз соғлом можарони носоғлом можародан қандай ажратишни, ота-оналар билан мулоқотни ижобий томонга йўналтиришни...

Ҳомиладорликда бош оғриши – сабаблари ва даволаш йўллари

Ҳомиладорликда бош оғриши (сефалгия) билан 40 % га яқин бўлажак оналар дуч келишади. Сефалгия белгилари ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида бошланиши табиий ҳолат, лекин ҳомиладорликнинг кейинги босқичларида бош оғриғи тез-тез такрорланиб туриши...



Фикр қўшиш

Наверх