Тушда калтирамок, силкинмок курса нима булади

ҚАЛТИРАМОҚ, СИЛКИНМОҚ (ЛАРЗИДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бўйни қалтираганини кўрса, омонатни сақлашда заиф эканига далилдир. Тушида боши қалтираганини кўрса, ҳокимдан зиён етишига далилдир. Агар қўллари қалтираганини кўрса, маишати яхши бўлишига далилдир. Кўкраги қалтираганини кўрса, ғамга сабаб бўладиган сўз эшитишига далилдир. Агар тушида қорни қалтираганини кўрса, қуввати ва ҳимоячисига бўлган одамдан ранж етишига далил бўлади. Агар оёғи қалтираганини кўрса, сафарда ранж тортишига далилдир.


Барча аъзолари қалтираганини кўрса, етаман деб уринаётга муддаоси сабабли ранж ва қийинчилик кўришига далил бўлади.
Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида аъзоларнинг қалтираши қўрқинч ва хавф бўлади.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда аъзоларнинг қалтираши тўрт нарсага далилдир: аҳволнинг заифлигига; қўрқувга; ғаму андуҳга; зарар ва беморликка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда занжирламок курса нима булади

ЗАНЖИРЛАМОҚ (БАНД НИҲОДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар киши тушида оёғига пўлат занжир солинганини кўрса, дини нуқсонли бўлиши, ёлғондан мусулмонликни даъво қилиши, бахиллик соҳиби бўлиб, ундан ҳеч кимга бирор нарса етмаслигига далилдир....

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда буйин курса нима булади

БЎЙИН (ГАРДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги бўйин омонат ҳамда дин жойидир. Агар тушида бўйни йўғон бўлиб қолганини кўрса, омонатни жойига қўйиш, диннинг созлиги ва диёнатни сақлаш қувватини билдиради. Тушида бўйни калта ва заиф эканини...

Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...



Фикр қўшиш

Наверх