Тушда буйин курса нима булади

БЎЙИН (ГАРДАН) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги бўйин омонат ҳамда дин жойидир. Агар тушида бўйни йўғон бўлиб қолганини кўрса, омонатни жойига қўйиш, диннинг созлиги ва диёнатни сақлаш қувватини билдиради. Тушида бўйни калта ва заиф эканини кўрса, омонатни жойига қўйиш учун заиф эканига далилдир. Агар тушида илон унинг бўйнига ўралиб олганини кўрса, мол закотини бермаслигига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . . Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари (ўз бўйинларига) бўйинтуруқ қилиб илиб қўйилади. . . (Оли Имрон сураси, 180-оят).


Агар тушида бўйнида ҳеч нарса бўлмагани ҳолда бўйнининг оғир эканини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Тушида бўйнида нарса борлигини, бироқ унинг оғирлигини сезмаётганини кўрса, динининг созлиги ва умрининг узун бўлишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида бўйнининг йўғон ва кучли эканини кўрса, омонатни жойига қўйишига ва ишлари мустаҳкам бўлишига далилдир. Агар бўйнининг узун бўлиб қолганини кўрса, омонат унинг бўйнида узоқ қолишига далилдир.

Агар бўйнини калта бўлиб қолганини кўрса, омонатни бўйнидан тез туширишига далилдир. Агар тушида бўйнини қора эканлигини кўрса, омонатга хиёнат қилишига далилдир. Агар бўйнининг синганини кўрса, ўз мақсадидан узоқлашишига ва динига нуқсон етишига далилдир, зеро диндан кўра улуғроқ омонат йўқ. Агар бўйнини калта кўрса, омонатга хиёнат қилишига далилдир. Агар буйнида мўй кўрса, омонатни жойига қўйишда қарздор бўлишига далилдир. Агар бўйнидаги мўйни қириб ташлаганини кўрса, карзидан қутилишига далилдир. Агар бўйин гўштининг қирқилганини кўрса, ўзида бўлган бировнинг молини йўқотишига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар тушида бўйин гўштини еганини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар тушида бировнинг бўйнида ўтирганини кўрса, душман устидан зафар топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича тушда бўйнини кўриш беш нарсага далилдир: омонатга; қувватга; хиёнатга; қарзга ва беморликка.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда калта найза, найза курса нима булади

КАЛТА НАЙЗА (ҲАРБА) — ҲАРБА — бу калта найзадир. Агар тушида калта найзага эга эканини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар хотини бўлмаса мол топади. Агар калта найза билан биргаликда бошқа қуролларга ҳам эга эканини туш кўрса, улуғлик ва обрў...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда киёмат курса нима булади

ҚИЁМАТ (РУСТАХEЗ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, қиёмат бўлганини кўрса (Қиёмат бўлишига иймон келтирамиз ва уни тасдиқ этамиз), Аллоҳ таъоло ўша диёрда адолатни ёйишига далилдир. Агар ўша диёр подшоҳи золим бўлса, уларга офат ва бало юборилишини...



Фикр қўшиш

Наверх