Тушда калта найза, найза курса нима булади

КАЛТА НАЙЗА (ҲАРБА) — ҲАРБА — бу калта найзадир. Агар тушида калта найзага эга эканини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар хотини бўлмаса мол топади. Агар калта найза билан биргаликда бошқа қуролларга ҳам эга эканини туш кўрса, улуғлик ва обрў топишига далилдир. Агар подшоҳ унга калта найза берганини кўрса, подшохдан манфаат етишини билдиради. Агар ўзининг калта найзасини бировга берганини кўрса, унга ўша кишидан бирор нарса етишига далилдир. Агар қўлида калта найза борлигини ва у калта найза синганини кўрса, душман устидан зафар топишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги калта найза олти нарсани билдиради: манманликни; валийликни; умрни; зафарни; раҳбарликни ва манфаатни.


НАЙЗА (НАЙЗА) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида найза ҳамда бошқа қуроллари борлигини кўрса, улуғлиги ва иқбол топишига далилдир, чунончи унинг фармонлари вилоятларда ўтадиган бўлади. Агар найзадан бошқа ҳеч қандай қуроли бўлмаса, аёли фарзанд туғиши ёки ака ёхуд ука туғилишига далилдир. Агар найзаси синганини кўрса, фарзанди, ака ёки укаси ўлишига далилдир. Тушида найзасини биров олиб қўйганини кўрса, иши оғир бўлишига далилдир. Тушида бировнинг найза уриб, ярадор қилганини кўрса, одамларни ғийбат қилишига далилдир. Тушда кўрилган найза одамлар устидан зафар ва қувватни билдиради. Тушида найзанинг учи қўлида турганини кўрса, яхши ишларни қилувчи мусофир одам билан суҳбатдош бўлишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги найза саккиз нарсага далилдир: қувватга; сафарга; мартабага; хотинга; фарзандга; омонликка; қодирликка; тўғриликка.

Тушдаги найза ясовчи одамларга ёрдам берадиган ва ундан ҳар қандай одамга кўмак етадиган кишидир.
НАЙЗА (ЗУБИН) Ибн Сириннинг айтишича, агар қўлида найза борлигини кўрса ва найзадан бошқа нарса йўқ бўлса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар найза билан бирга бошқа қуроллар ҳам борлигини кўрса, подшоҳдан унга яхшилик ва фойда етиши ҳамда душман устидан ғалаба қазонишига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, агар найзани отганини кўрса, бировга қўпол сўз айтишига далилдир. Агар найза билан бировни ярадор қилганини кўрса, бировга бўҳтон қилишига далилдир.

НАЙЗА (СИНОН) Ибн Сириннинг айтишича, агар тушида бир одамга найза санчганини кўрса, душман устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар найзаси синганини ёки йўқолиб қолганини кўрса, таъбири аксинча бўлади.

Кирмонийнинг айтишича, пўлатдан қилинган ялтироқ найзаси борлигини кўрса, агар ўзи найза отувчилар аҳлидан бўлса, улуғ бир одамдан фойда топишига далилдир. Агар найзаси занглаганини кўрса, озгина фойдага далилдир.

Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги найза олти нарсани англатади: ҳужжат; улуғлик; узоқ умр; ғалаба қилиш; раёсат; найзанинг қадру қийматига мувофиқ фойда.

Агар тушида бирор кишига найза урганини ва найза унинг танига тешиб кирганини кўрса, ўша захм микдорига бу кишига душманнинг душманлиги борлигига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушда найза уриш ёмон сўз айтишни билдиради. Агар тушида найза урганини ва урган жойи яра бўлганини кўрса, ўзи ҳақида айтилган сўздан дард тортишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда гуштлар, гушт курса нима булади

ГЎШТЛАР (ГЎШТҲО) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушда сувда пиширилган гўшт қовурилган гўштдан яхшироқ бўлади, қовурилган гўпгг эса хом гўштдан яхширокдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда эшак курса нима булади

ЭШАК (ХАР) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушда эшакни кўрмоқ бахт ва улуғлик бўлади. Эшакдаги яхшилик ва ёмонлик туш кўрувчига қайтувчидир. Агар тушида эшак ўз мулки бўлганини ёки уйга кириб келганини, эшакни ушлаб, боғлаб қўйганини кўрса, унинг учун...



Фикр қўшиш

Наверх