Гриппдан ҳимояланиш учун жуда фойдали тавсиялар

Гриппдан ҳимояланиш учун жуда фойдали тавсиялар

Куз – инфекцион ва ўткир респираторли касалликлар мавсуми. Бу пайтда саломатликда муаммо кузатилмаслиги учун иммунитетни мустаҳкамлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур. Инфекция ва вируслар ҳаво томчи йўли орқали юққани боис ҳам мазкур тавсияга амал қилиш шарт.

Юзингизга тегинманг — Ювилмаган қўлларда вирус бўлиши ва қўлни юзга олиб борганда организмга кириши мумкин. Қўлларни ювмасдан ёки тоза салфеткасиз юзингизга тегина кўрманг.

Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг — Қўлни фақат кўчадан келгандан кейин ёки овқатдан аввал ювиш керак, деган тушунча бугунги кунга келиб ўзгарди ва мутахассислар томонидан қўллар тез-тез совун билан ювиб турилиши ёки санитайзердан фойдаланиш тавсия қилинади.

Тиниқиб ухланг — Ухлаш нафақат аҳволингиз яхшиланиши, балки организм вирус билан курашиши учун ҳам муҳим. Тиниқиб ухлаганда иммун системаси яхши ишлайди.

Мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг — Витамин ва фойдали моддаларга бой экани сабаб ҳам иммунитетни мустаҳкамлаш учун сабзавот ва меваларни канда қилмаслик тавсия этилади.

Гриппга қарши эмланинг — Ҳар йили гриппнинг турли штаммлари пайдо бўлаётгани сабаб мутахассислар вақтида мазкур касалликка қарши эмланиш кераклигини тавсия қилади. Аммо ўзбошимчалик қилмаслик, шифокор маслаҳатига биноан амалга ошириш керак.

Беморлар билан ижтимоий масофа сақланг — 1,5-2 метр масофа сақлаш қоидаси бу йилда ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятлироқ. Касаллик аломатлари бор ёки бемор инсонларга иложи борича яқин бормасликка ҳаракат қилинг.

Спорт билан шуғулланинг — Жисмоний машқлар организм ва аъзолар фаолияти, хусусан, иммун системаси учун ҳам фойдали саналади. Бунинг учун оғир машқларни бажаришга ҳожат йўқ. Шунчаки ҳар куни тоза ҳавода сайр қилишнинг ўзи кифоя.

Таом ва ичимликни шахсий идишингизда истеъмол қилинг — Ишхона ёки уйда ўзингизнинг шахсий тарелка, финжон ва санчқингиз бўлсин. Ҳар доим ишлатишдан аввал қайноқ сувга чайиб, кейин ишлатинг.

Худбин бўлманг, бошқаларни ҳам ўйланг — Шамоллаган ёки касалланган бўлсангиз, уйдан чиқманг. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, ниқоб тақиб юринг, аксирмоқчи бўлсангиз, ниқоб бўлмаса атрофдагиларга вирус тарқатмаслик учун четга қараб, тирсакнинг ички қисми билан оғзингизни ёпинг.

Матодан тикилган сумка ва ҳамёнлардан фойдаланманг — Матодан тикилган сумка ва ҳамёнларни микроорганизмлардан тозалаш қийин бўлгани сабаб ҳам чарм матосидан тикилганига эътибор қаратиш тавсия қилинади.



Ўҳшаш маълумотлар

Эмлаш – турлари, ўтқазилиш тартиби, эмлаш календари ва қарши кўрсатмалар

Вакцинация (эмлаш) – бу сунъий иммунитет ҳосил қилиш бўлиб, организмга патоген микроорганизмларнинг антигенини юбориб, касаллик чақирувчи инфекциялардан ҳимояланиш усулидир. Организмга микроорганизм антигенини юборгандан кейин унга қарши махсус...

Овқат аллергияси сабаблари ва даволаш сирлари

Озиқ-овқат аллергияси – организмнинг баъзи маҳсулотлар таркибига кирувчи компонентларга иммун реакцияси. Одатда болалар, хусусан эмизикли гўдаклар бу хасталикдан азият чекади. Катталарда овқат аллергияси камроқ учрайди. Аллергиянинг хатарли томони...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг...

Ҳомиладорликда ошқозон оғриши сабаблари, даволаш ва олдини олиш сирлари

Ҳар бир аёл киши ҳомиладорлик вақтида ошқозон оғришини бошидан кечирган. Бу каби нохуш ҳолат ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳам кеч муддатларида ҳам кузатилиши мумкин. Ҳомиладорликда қориннинг ҳар қандай соҳасида кузатиладиган кучсиз ва қисқа...



Фикр қўшиш

Наверх