Тушда эшик курса нима булади

ЭШИК (ДАР) Тушдаги эшик аёлдир. Тушида таниш ёки нотаниш ерда унинг учун дарвозаларни очиб қўйганларини, дарвозалар кўча томон қараганини кўрса, қўлидаги молини харж қилишига далилдир. Тушида бир сарой дарвозаси унга очилганини кўрса, подшохдан мол топиши ва аёлга ундан нафақа қилишига далилдир. Тушида ҳовлисининг дарвозаси синганини кўрса, мусибат ва катта машаққат юз беришига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кўча эшигини ўрнидан чиқариб, олиб кетганларини, ҳеч ким уни қаёққа олиб кетганларини билмаса, уй эгасига мусибат ва меҳнат юз беришини билдиради. Тушида эшиги кичик эканини кўрса, аёлига офат етишини билдиради. Тушида кўча эшигининг нақадар катта эканини ва ҳеч бир эшик бу даражада катта эмаслигини кўрса, бир итоациз қавм унинг ҳовлисига зўрлик билан келиши ва хусуматли мусибат юз беришига далилдир. Тушида ҳовли дарвозасининг ҳалқасини қоққанларини, агар қоқилганига жавоб берилганини кўрса, унинг дуоси қабул бўлганига далилдир, бойлик топиш эҳтимоли ҳам бор. Тушида ҳалқа қоққанларини, тезда ҳовли эшигини очганларини кўрса, албатта Худойи таъоло унинг дуосини ижобат қилиши ва душман устидан зафар топишига далилдир.


Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида янги эшикни маҳкам ёпганини ва қулф осганини кўрса, хотини ўлиши ёки унга талоқ беришига далилдир. Тушида хонаси учун янги эшик ўрнатишни дурадгорга буюрганини кўрса, ёш канизак сотиб олишига далилдир. Тушида уй эшигининг қулфи йўқлигини кўрса, бева хотин олишига далилдир.

Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида йиртқич ва ёввойи ҳайвонлар эшиги олдида сакраётганларини ва қичқираётганларини кўрса, ёш йигитлар унинг аёлиги қасд қилишларига далилдир.

Тушида осмон эшикларининг очилганини кўрса, шу диёр аҳлига яхшиликлар эшиги очилишига далилдир.
Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги эшик уч нарсани билдиради, сарой эгасини; аёлни; ходимни.
Ан-нобулсий: Эшик тушда ҳовли раҳбарига далолатдир. Ким эшикда ўзгариш кўрса, у шу ҳолатни шу ҳовлининг раҳбарида кўради. Очиқ эшиклар ризқ эшикларидир. Уйларнинг эшиклари аёлларга таъвил қилинади. Эшик текис бўлса, бокира қизларга, агар эшик беркитилмаган бўлса, жувонларга далолатдир.
Ибн Сирин: Санубар ёғочидан ишланган эшик подшоҳнинг ҳулқи ёмон, золим қўриқчиси, тижоратчи учун эса, золим ўғри бўлган сақловчидир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сарой курса нима булади

САРОЙ (САРОЙ) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, агар тушида бегона бир саройга кириб қолганини, бу ерда ҳеч кимни танимаслигини ва саройда мурдалар юрганини кўрса, бу охират саройи эканини ва ажали яқин эканига далилдир. Агар саройга киргани ва...

Тушда сигир ва бука курса нима булади

СИГИР ВА БУҚА (ГОВ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида молнинг устида ўтирганини ва мол ўзиники эканини кўрса подшоҳдан амалга эга бўлиши ва хусусан, мол қора бўлса, ундан кўп фойда кўришига далилдир. Агар сариқ буқани кўрса, беморликка далилдир....

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда туя, туя боласи курса нима булади

ТУЯ (УШТУР) Ибн Сирин (р.а.) айтади: Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир. Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз...



Фикр қўшиш

Наверх