Дунёдаги энг заҳарли махлуқотлар ҳақида қизиқарли малумотлар

Дунёдаги энг заҳарли махлуқотлар ҳақида қизиқарли малумотлар

Сайёрамизда энг кичик махлуқотларнинг ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган заҳари бўлиши мумкин. Ушбу мақолада дунёдаги заҳари энг кучли жонзотлар ҳақида ҳикоя қилинади.

10-ўринда Ўрта Осиё кобраси. Бу илоннинг чақишидан кейин одам ҳолсиз бўла бошлайди, кейин тиришиш бошланиб, нафас олиш тезлашади ва тегишли чоқалар кўрилмаса, ўлим билан якунланади. Ўрта Осиё кобрасининг ўлдирадиган заҳари 1 кг га 0,85 миллиграмни ташкил этади. (мг/кг)

9-ўринда Бразилиянинг аскар ўргимчаги. 2010 йилга қадар 0,045 мг/кг корсаткичи билан “қора бева” энг заҳарли ўргимчак ҳисобланар эди. Аммо кеинчалик Бразилия аскар ўргимчагининг заҳари икки баробар кучли эканлиги аниқланди. Бу заҳар инсон қонига тушса, бутун қон тизимини ишдан чиқариб, 85% ҳолда юрак тўхташига сабаб бўлади.

8-ўринда Конус географик моллюски. Бир қарашда чиғаноқни эслатадиган бу махлуқотни заҳарли, деб бўлмайди. Аммо унинг заҳридан Тинч океанида йилига 2-3та одам ҳалок бўлади. Заҳари 0,012 мг/кг га тенг.

7-ўринда Чирикита бақаси. Дунёдаги энг заҳарли бақалардан бири ҳисобланади. Заҳри 0,01мг/кг га тенг.

6-ўринда Сариқ чаён. Чаённинг бу тури чаққанда 95% ҳолда ўлим билан якунланади. Заҳрининг кўрсатгичи 0,009 мг/кг га тенг.

5-ўринда Фугу балиғи. Заҳар балиқнинг тўқималарида жойлашган бўлиб, у инсон организмига тушганда нерв каналларини ишдан чиқаради. Фугу балиғининг гўштидан заҳарланиш ҳоллари 80% ҳолда ўлим билан якунланади. Заҳрининг кўрсатгичи 0,008 мг/кг.

4-ўринда Тайпан. Бу илоннинг чақиши инсон ҳаёти учун хавфли. Унинг заҳрига қарши антидот ишлаб чиқаргунга қадар 90% ҳолда одамлар ҳалок бўлар эди. Заҳрининг кўрсатгичи 0,002мг/кг га тенг.

3-ўринда Дарахт бақаси. Бу дунёдаги энг заҳарли бақа саналади. Заҳар унинг териси томонидан ишлаб чиқарилади. Шунинг учун уларни қўлга олишнинг ўзиёқ ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бу бақанинг заҳридан ҳиндулар заҳарли ўқлар тайёрлашда фойдаланганлар.

2-ўринда Коралли полиплар. Заҳар инсон организмига тушар экан, кўкрак қафасида қаттиқ оғриқ ҳосил қилиб, бир неча дақиқада ўлимга олиб келади. Заҳри шунчалик кучлики, 0,00015 мг/кг ни ташкил этади.

1-ўринда Барг еювчи Африка қўнғизи. Бу қўнғиз дунёдаги ҳайвонлар томонидан ишлаб чиқариладиган энг кучли заҳарга эга. Заҳар ҳаттоки қўнғизнинг личинкаларида ҳам мавжуд. Заҳрининг кўрсатгичи 0,000025мг/кг га тенг.



Ўҳшаш маълумотлар

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида қизиқарли фактлар

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрдан 1945 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этган бўлиб, инсоният тарихидаги энг йирик қуролли уруш ҳисобланади. Бу урушда ўша даврда мавжуд бўлган 73 та давлатлардан 62 таси иштирок этган – бу дунёнинг 80% ини...

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари ва даволаш сирлари

Ҳомиладорликда қон кетиши – ҳомиладор аёл организмида ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар рўй бериши мумкин бўлган патологик ҳолат. Табиий аборт, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, резус омил тўғри келмаслиги ва бошқа ҳолатларда юзага чиқади. Бу...

Ҳазилга ўхшаш 9 та ҳақиқий тарихий факт

1. Ўрта асрларда эр ва хотин ўртасидаги баъзи низолар дуел орқали ҳал қилинган Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан тузилган Эр ва хотин, шайтондан бири. Қиличбозлик бўйича қўлланма 1459 йилда Ҳанс Талҳоффер томонидан...

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...



Фикр қўшиш

Наверх