Хотирламоқ учун фурсат

Хотирламоқ учун фурсат

Тақдирим шу экан эй азизларим,
Бошқа-бошқа йўллар тутди умримиз,
Aйро экан энди тақдир йўлимиз,
Жон омонот экан, пешона экан.

Хотирламоқ учун фурсат ажратинг,
Ёдингиздан мутлоқ кўтарилмайин,
Ёддан чиқарсангиз заҳмат ютаман
Эсласангиз қувонай азизларим деб.

Фарзандларим бошин силанг ўтинчим,
Токи менинг ўрним сездирмангизлар,
Биламан Отасиз; бўлмоқ азобин,
Якка ягона бир айтар фарёдим.

Aёлим юраги минг тилка пора,
Кимлар фурсат пойлаб, нафсла овора,
Хиёнат айласа ишонганларим,
Майли виждонига бўлсин хавола.

Билинг Эгам барин кўриб турубди,
Барчасига гувох бўлиб турубди,
Aммо текин ошдур етимнинг хаққи,
Тегар ланат тоши, лек тегмас нафи.

Жигарларим ўқитинг, билим олишсин,
Топсин ўрнин эрта, етук бўлишсин,
Сизлар қаторида мен ҳам шодланиб,
Қувонайин булар издошларим деб.

Шеърга изох этдим баёнларимни,
Эслаб ҳаёл ила ўша онларни,
Мендан рози бўлинг бўлсам ҳам ёмон,
Гина-кудрат унут қилинг батамом!

Хаётдан кўз Юмган жигарларимизнинг хотираси доим қалбимизда!



Ўҳшаш маълумотлар

Жонин берган жигарларим

Ватан учун жонин берган жигарларим, Ҳурлик учун қонин берган жигарларим, Хоинларни итдай қирган жигарларим, Унутмайди номингизни она Ватан....

Аёллар учун энг керакли 20 маслаҳат

Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақат гўзал бўлишни билмайдиганлар бор, деган экан бир файласув. Гўзаллик деганда кўпчилик чиройли пардоз ва кийимҒкечакни кўз олдига келтиради. Бу бироз нотўҒри тушунча, чунки гўзал бўлиш учун косметика ва чиройли...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх