Тушда темир курса нима булади

ТEМИР (ОҲАЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ишлатиладиган темирчи ходимга далилдир. Ишлатилмайдиган темирни кўрса, дунё матоларидан кўрилган темир микдорича унга етишга далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушда кўрилган ҳар бир темир, борди-ю у яхши ишга сабаб бўлса, подшоҳга муносабат бўлади, чунончи, Худойи азза ва жалла ўзининг Каломи Мажидида айтади: Яна, Биз темирни туширдик. Унда қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. . . (Хадид сураси, 25-оят). Агар тошдан темир ажратиб олаётганини кўрса, унга бир оғирлик етишига далилдир.


Жобир Мағрибий айтадики, агар киши тушида темирчилик қилаётганини кўрса, ваҳоланки ўзи бу иш аҳлидан бўлмаса, унинг бирор бир киши ўртасида ҳусумат бўлишига далилдир. Агар темирчи бўлса, хайру манфаат топишига далил бўлади. Таъбирчилардан баъзиларининг айтишича, темирчи улуғ подшоҳни билдиради.

Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида темирчини кўрса, агар темирчи машҳур ва маълум бўлса, подшоҳ бўлишига далилдир.

Агар машҳур ва маълум бўлмаса темирчининг ҳолатига қараб, таъбири яхши ё ёмон бўлиши мумкин. Агар пўлат ёки мис эритаётганини кўрса, одамларни ғийбат қилиши ва ёмон гапиришига далилдир.

Имоми Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, пўлатдан қилинган ҳар қандай нарсани кўрса, гарчи у бир нина бўлса ҳам, манфаат, қувват, улуғлик, тавонолик ҳамда душмандан зафар топишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда бош курса нима булади

БОШ (САР) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, тушдаги бош гуруҳ бошлиғидир. Агар тушида кесилган бошни кўрса, дўст ва раҳбар бўлишига, уни хоҳлашларига ва ундан бошқалар хайру манфаат топишига далилдир. Агар боши ҳеч захмсиз танидан жудо бўлганини...

Тушда жимо, кушилиш, ковушиш, жинсий алока курса нима булади

ЖИМЎ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимў (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса....

Тушда либос, кийим курса нима булади

ЛИБОС (ЖОМА) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги кийим эркак кишининг касбу кори бўлади. Агар ўз кийимини яхши ҳолда кўрса, касбу кори ёмон бўлишига далилдир. Агар подшоҳ тушида ўз кийимининг қора эканини кўрса, аҳволининг яхши бўлишига далилдир....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...



Фикр қўшиш

Наверх