КЎКРАК САРАТОНИ ҲАҚИДА 10 ТА АСОССИЗ ФИКР

КЎКРАК САРАТОНИ ҲАҚИДА 10 ТА АСОССИЗ ФИКР

Ҳозирги кунда аёллар орасида турли хил кўкрак касалликлари, жумладан, кўкрак саратони кўп кузатилмоқда. Бундай ҳолат, ўз навбатида, аҳоли ўртасида бу касалликлар ҳақида тўғри ва нотўғри, асосли ва асоссиз фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Уларнинг баъзиларига аниқлик киритамиз.

    1.   Агар кўкрак безида қаттиқлик бўлса, бу кўкрак бези саратони белгисидир.

 Кўкрак безидаги қаттиқлик ҳар доим ҳам кўкрак саратони белгиси бўлавермайди. Аксари ҳолларда қаттиқлик хавфсиз тугун, кўкрак кистаси ёки яллиғланиш белгиси бўлиши мумкин.

    2.   Агар сийнабанд кўкракни сиқиб турса ёки сийнабандда уни мустаҳкам ушлаб турувчи «суякчалар» бўлса, кўкрак саратонига хавф туғдиради. 

     Сийнабанд ёки бошқа турдаги ички кийимлар кўкрак саратони ривожланишига умуман алоқадор эмас.

    3.   Кўкрак имплантлари (силиконли эндопротезлар) кўкрак саратонига чалиниш хавфини оширади.

 Кўкрак шакли ва ҳажмини қайта тиклашга қаратилган кўкрак имплантлари кўкрак саратони касаллигини чақирмайди. Аммо кўкрагига силиконли эндопротез қўйдирган аёллар мунтазам равишда мутахассис кўригидан ўтиб туриши зарур.

    4.   Кўкрак саратони наслий касаллик эмас.

    Кўкрак саратони наслий характерга эга бўлган касалликдир. Агар аёлнинг кўкрак безлари учун жавоб берувчи генларида мутация бўлса, касаллик наслдан наслга ўтади.

    5.   Антиперспирантлар кўкрак саратонига чалиниш хавфини оширади.

    Бугунги кунда антиперспирантлар ёки бошқа турдаги гигиеник воситалар кўкрак саратони касаллигига алоқадорлигини тасдиқловчи биронта факт йўқ.

    6.   Кўкрак ҳажми қанча кичик бўлса, касалланиш хавфи шунча паст бўлади.

 Кўкрак саратони ривожланиш хавфи кўкрак ўлчами ёки ҳажмига бутунлай боғлиқ эмас. Агар аёлнинг кўкраги кичкина бўлса, унда рўй бераётган ўзгаришларни аниқлаш осон кечади. Ҳажми катта кўкракларни пайпаслаб текшириш бироз қийинроқ, айниқса, аёл ўз кўкракларини мустақил тарзда пайпаслаб текширмоқчи бўлса.

    7.   Маммография текшируви натижасида кўкрак тўқимаси нурланади ва саратон касаллиги ривожланади.

 Ҳозирги кунда қўлланиладиган замонавий рақамли маммографлар ўзидан жуда кам миқдорда нур чиқаради. Шу сабабли аёл киши текширувдан ўтиш жараёнида деярли нурланмайди. Замонавий рақамли маммограф кўкрак тўқимасининг қай ҳолатда экани ҳақида батафсил маълумот бериб, кўкрак тўқимасидаги минимал ўзгаришларни ҳам кўрсатиб бериш имкониятига эга. 

    8.   Гормонал дори воситаларини қабул қилиш натижасида кўкрак саратони ривожланиши мумкин.

 Ҳозирги кунда гормонал дори воситаларининг кўкрак саратонини чақириши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Лекин агар аёл кўкрагида ўсма бўлса-ю, у бу ҳақида билмасдан гормонал дори воситалари қабул қилса, у ҳолда саратон касаллиги ривожланиш хавфи вужудга келиши мумкин.

    9.   Ҳомилани сунъий тарзда олиб ташлаш ёки аборт кўкрак саратони пайдо бўлишига олиб келади.

 Ҳар битта бажарилган аборт аёл киши организми, айниқса, кўкрак безлари учун қаттиқ зарба ҳисобланади. Аборт аёл кишининг гормонал фонини бутунлай бузиб юборади. Кўкрак безлари гормонларга таъсирчан аъзо бўлгани учун абортнинг салбий тарафлари, авваламбор, кўкракларда ўз аксини топади. Яъни кўкракларда шиш ва қаттиқлик пайдо бўлади, сўрғичдан суюқлик ажрала бошлайди. Бундай ҳолат эса аёлда кўкрак касалликлари ривожланиш хавфини оширади. Лекин аборт туфайли аёлда саратон касаллиги ривожланади, деган фикрни тўғри деб айтолмаймиз.

    Афсуски, эркакларда ҳам кўкрак саратони касаллиги кузатилади. Статистик маълумотларга қараганда, бир йилда дунё бўйича 2000 дан ортиқ эркак кўкрак саратони касаллигига чалинар экан. Уларнинг 400 дан ортиғи эса касаллик туфайли дунёни тарк этаркан. 

 Яна бир жиҳат: эркаклар орасида кўкрак саратони туфайли ўлим кўрсаткичлари аёлларга нисбатан юқори. Бу ҳолат, асосан, эркакларнинг кўкрак саратони касаллиги ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигидан келиб чиқади.



Ўҳшаш маълумотлар

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Тухумдон кистаси ҳақида нималарни билишингиз керак

Ваҳима қилманг, лекин ҳушёр бўлинг....

Қандай қилиб бепул тиббий кўрикдан ўтиш керак ва нима учун ҳамма буни қилиши керак

Биз қандай қилиб саратон касаллиги учун тестдан ўтишни ва бунга ўз маблағимизни сарфламасликни - Соғлиқни сақлаш миллий лойиҳаси билан биргаликда аниқлаймиз....

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиши

Ҳомиладорлик пайтида қон кетиш сиз тахмин қилганингиздан ко’ра тез-тез учрайди. Учинчи аёлдан бири ҳомиладорликнинг биринчи триместрида қандайдир қон кетишини бошдан кечиради. Бу бир нечта жигарранг дог’лардан ёрқин қизил қон ё’қотишгача ва ба’зилар...

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...



Фикр қўшиш

Наверх