Тушда чирок курса нима булади

ЧИРОҚ (ЧИРОҒ) Кирмоний (р.а.) айтадики, тушдаги чироқ уйдаги ходим бўлади. Таъбирчиларнинг айтишича, уйдаги чироқ хона соҳибаси бўлади. Агар уйдаги чироқни покиза ва равшан ҳолда кўрса, хона соҳибаси комила ва хушфеъл аёл эканлигига далилдир. Агар уйдаги чироқ яхши ёритмаётганини кўрса хона соҳибаси ёки ходимасининг ранж топишига далилдир. Агар чироқнинг ўчиб қолганини кўрса, хона соҳибасининг вафот этишига далил бўлади.


Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар чиқмоқтош билан чироқни ёққанини кўрса, хотини бўлса фарзанд туғилиши, ёлғиз бўлса хотин олиши ёки канизак сотиб олишига, агар сафарда юрган одами бўлса, саломат қайтишига далил бўлади. Агар шаҳарда чироқнинг кўп эканини кўрса, вилоят подшоҳи одил, қозининг инсофли, шаҳар аҳлининг маишати соз, шодлиги кўп бўлишига далилдир.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, қўлида кўпгина чироқлар борлигини кўрса, оиласида бир фарзанд туғиладики, у фарзанд иззатли ва давлатли бўлади. Агар бу туш эгаси фосиқ одам бўлса, Худога тавба қилиб қайтишига далилдир, борди-ю мушрик (ширк келтирувчи) бўлса, ҳидоят (тўғри йўл) топишини билдиради, борди-ю мусулмон бўлса, тоат-ибодат ва тавфиқ топишига далилдир. Агар чироқ ўчса, фарзанди ҳалок бўлиши ёки иззат ва давлатига нуқсон етишига далилдир. Агар икки қўлида равшан чироқ борлигини кўрса, унинг диний ва дунёвий ишлари соз бўлишини билдиради. Агар бир қўлида битта чироқ борлигини ва бу чирокда иккита тешик бор бўлиб, иккита пилик ёниб турганини кўрса, эгизак фарзанд туғилишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги чироқ ўн тўртта нарсага далилдир: подшоҳга; қозига; фарзандга; уйланишга; вилоятга; саройга; амалга; шодликка; илмга; бойликка; ёқимли маишатга; канизакка; манфаатга; нимаики кўрган бўлса, айнан ўша нарсанинг бўлишига.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда шам курса нима булади

ШАМ (ШАМъ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шам давлат, иззат ва неъмат бўлади. Агар тушида қўлида шам ёниб турганини кўрса, иззати, неъмати ва давлати зиёда бўлишига далилдир. Агар уйида шам ёниб турганини ва хона нурдан равшан эканини кўрса,...

Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини...

Тушда эгар курса нима булади

ЭГАР (ПОЛОН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги эгар хотинни билдиради. Агар эгарга эга бўлганини ёки бирор кимсадан пулга сотиб олганини кўрса, хотин олиши ёки канизак сотиб олишини билдиради. Агар орқасида эгар борлигини кўрса, хотинга...

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...



Фикр қўшиш

Наверх