Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса.

Агар тирикни ўлган ҳолда кўрса, аҳволи ёмон бўлишига далилдир, хусусан, юзи ғамгин ҳолда бўлса. Агар ўлган отасини тирик, хуррам ва очиқ юзли ҳолда, покиза либосда кўрса, давлат ва иқбол топишига, ишлари соз бўлишига далилдир. Агар онасини тирик ҳолда кўрса, ғамдан қутилиб, шод бўлишига далилдир. Агар аёл киши тушида ўғлининг тирилганини кўрса, сафардаги кишиси қайтиб келишига далилдир. Агар бегона бир ўлик тирилганини кўрса, ўша мурданинг қариндошлари яхши ҳолатда бўлишларига далилдир. Агар тирикни ўлиб қолганини кўрса, таъбири юқоридагининг акси бўлади. Тушида ўликни тирилтирганини кўрса, ғайридин одам унинг қўлида мусулмон бўлишига далилдир.


Жобир Магрибий (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида ўлган ота ва онасини ғамгин ва эски либосларда кўрса, давлати ва иқболига нуқсон етишига далилдир, чунки у Х,ақ таъоло саройидадир. Тушда ўликни қай аҳволда кўрса, ўнгида тирикнинг аҳволига далилдир. Агар тушида отасини ёки ота-онасини очиқ юзли ва покиза кийимларда кўрса, кўп неъмат топишига далилдир.

Агар ўлган ака ёки укасини юқорида айтилган ҳолатда кўрса, шараф, улуғлик ва обрў топишига далилдир. Бунинг аксини кўрса, таъбири ҳам аксинча бўлади.

Кирмони (р.а.)нинг айтишича, тушида мурдани кўриб, сен мурдамисан, деб сўраса, мурда эса, йўқ тирикман, деб жавоб берганини кўрса, мурданинг аҳволи у жаҳонда яхши бўлади. Ва бу оят мурда нима деса, тўғри эканлигига далилдир. Агар мурданинг шод ва хуррам ҳолда ўз уйига кирганини ва ўтирганини кўрса, садақа ва дуолар унга етаётганига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик ўз уйида уни қучоғига олганини кўрса, тандуруст ва саломат бўлишига, давлат ва иқбол топишига далилдир. Агар бу мурда ўз қариндошларидан бўлса, ундан дуо ва садақа умид қилаётганига далилдир. Агар ҳар ким ўз оиласидан бўлган ўликни шод кўрса, аҳли оиласи шодликда ва хуррамликда бўлишларига далилдир.

Агар ўликни хўмрайган ва ғамгин ҳолда кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар оиласидан бўлган бир ўлик унга ташланганини ва тортишганини ёки ундан юз ўгирганини кўрса, ўша мурда васият қилган бўлса, васиятини амалга оширмаганига далилдир. Тушида ўлик унинг олдига шоду хандон ҳолда келганини кўрса, дуо ва садақа унга етганига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, унинг ҳақида нуқсонга йўл қўйганига далилдир.

Тушида ўлик билан яхши гаплашганини кўрса, аҳволи яхши бўлишига далилдир. Агар ёмон гаплашса ёки унга насиҳат қилса, таъбири бошқача бўлади. Агар ўлик унга илм ва ҳикматдан гапирса ёки унга ваъзу насиҳат қилса, туш кўрувчининг дин ва диёнатда солиҳ ва яхшилигига далилдир. Агар ўликни тириклигидаги ҳолига нисбатан яхшироқ ҳолда кўрса, либослари покиза бўлса, ишларининг охири хайрли ва саодатли бўлишига далилдир.

Ҳофиз Муаббирнинг айтишича, тушида мурдага илтифот қилмаганини ва сўз айтмаганини кўрса, туш кўрувчи ўлик учун
садақа қилиши ва ҳақига дуо қилиши керак бўлади. Агар мурдани хўмрайган ва ғамгин кўрса, осий ва гуноҳкор бўлишига далилдир. Тушида мурданиниг йиғлаганини ва яна кулганини кўрса, ўша мурданинг мусулмон ҳолда ўлмаганига далилдир. Агар мурданинг юзини қорайган ҳолда кўрса, кофир бўлиб ўлганига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган Кун (қиёмат)ни эсланг. . . (Оли Имрон сураси, 106-оят). Агар ўликни эзилган ва либоссиз ҳолда кўрса, бу мурданинг ҳолини билдиради.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, тушида мурданинг намозда турганини кўрса, мурда тириклик пайтида кўп истиғфор айтганига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда улик кафани курса нима булади

ЎЛИК КАФАНИНИНГ ТАъБИРИ (ТАъВИЛИ КАФАНИ МУРДА) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида таниш бир мурдани кафанлаганнини кўрса, дунёда ўша одамнинг йўлини тутишга интилишига далилдир, агар у олим бўлса, илм йўлини, молдор бўлса, мол топиш йўлини...

Тушда улик оркасидан юрмок курса нима булади

ЎЛИК ОРҚАСИДАН ЮРМОҚ (АЗ ПАСИ МУРДА ШУДАН) — Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик орқасидан юрганини кўрса, агар ўлик солиҳ ва порсо бўлса, унинг йўлини танлаши, агар фосиқ бўлса, унинг йўли ва феълига эга бўлишига далилдир....

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикр қўшиш

Наверх