Тушда улик оркасидан юрмок курса нима булади

ЎЛИК ОРҚАСИДАН ЮРМОҚ (АЗ ПАСИ МУРДА ШУДАН) —
Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик орқасидан юрганини кўрса, агар ўлик солиҳ ва порсо бўлса, унинг йўлини танлаши, агар фосиқ бўлса, унинг йўли ва феълига эга бўлишига далилдир.

Тушида ўликнинг яхши ёки ёмонлигини билмай, унинг ортидан тушса, бемор бўлиши ва оқибат шифо топишига далилдир.
Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик унга баланд овоз билан жавоб берганини, бироқ мурдани кўрмаганини туш кўрса, дунёдан тезда кетишига далилдир. Тушида ўликнинг орқасидан юриб, номаълум бир уйга кирганини кўрса, ўлишига далилдир.


Агар мурдага қараб, фалон вақтда келгин, деса ва мурда, келаман деса, ўша вақтда вафот қилишини билдиради, агар мурда солиҳ ва ростгўй бўлса, бу ҳол юз беради. Агар мурда уни ўз томонига чақирса ва уни қайтариб бўлмаса, ўлишига далилдир. Агар ўлик уни ўз уйига чақирса ва у бормаса, бемор бўлишига ва шифо топишига далилдир. Тушида ўлик уни бозорга олиб борганини кўрса, унинг касби ва маишати яхши бўлишига далилдир.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида ўзини ўликлар орасида кўрса, амри маъруф ва наҳйи мункар билан шуғулланиши, бироқ уни тингламасликларига далилдир. Тушида ўлик билан дўст бўлганини кўрса, сафарга боришига ва бу сафарда давлат, иқбол, шодлик ва хуррамлик топишига далилдир. Тушида ўликлар орасида эканини, ундан ўзга тирик одам йўқлигини кўрса, дини бузуқ одамлар билан ўтиришига далилдир. Агар ўзини ҳам мурдалар каби ўлганини кўрса, унинг динида ҳам нуқсон бўлишини билдиради. Агар бир гуруҳ мурдалар таом еганларини кўрса, ўша диёрда таом қиммат бўлишига далилдир.

Ҳофиз Муаббир (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида ўликнинг баданидан бир бўлак гўнггни олиб еганини кўрса, ердан хазина топишига далилдир. Тушида нотаниш ўликларнинг бошини қилич билан узаётганини кўрса ва туш кўрувчи солиҳ киши бўлса, одамлар унинг қўлида тавба қилишларига ва ёмон ишлардан қайтишларига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, мурдалар билан мунозара ва баҳс қилса, барчани далил ва ҳужжат билан енгишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик унга йўл кўрсатаётганини кўрса, шариъат йўлини топишига далилдир. Тушида мурда ўзини юваётганини кўрса, қариндошлари ғамдан қутилишларига далилдир. Агар ўликни ерда судраб кетаётганини кўрса, ҳаром касбдан мол ейиши ва кўп давлат топишига далилдир. Агар ўликни кўтариб олганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Тушида ўликларни тирилтираётганини кўрса, ошловчилик билан шуғулланишига далилдир. Тушида ўлик билан бир хонада ухлаётганини кўрса, умри узоқ бўлишига далилдир.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда улик кафани курса нима булади

ЎЛИК КАФАНИНИНГ ТАъБИРИ (ТАъВИЛИ КАФАНИ МУРДА) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида таниш бир мурдани кафанлаганнини кўрса, дунёда ўша одамнинг йўлини тутишга интилишига далилдир, агар у олим бўлса, илм йўлини, молдор бўлса, мол топиш йўлини...

Тушда уликнинг тирилиши курса нима булади

ЎЛИКНИНГ ТИРИЛИШИ (МУРДА ЗИНДА ШУДАН) Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг тирилганини кўрса, аҳволи яхши бўлишини билдиради, хусусан, у очиқ юзли бўлса....

Тушда кон олдирмок, кон бермок, кон олмок курса нима булади

ҚОН ОЛДИРМОҚ (РАГ КУШОДАН) ~ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда қон олдирганини кўрса, дўстидан бир сўз эшитиши ёки моли тарож бўлишига далилдир. Тушида томир очтирганини ва ундан қон келганини кўрса, султондан унга заҳмат етишини билдиради. Қон оз...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...



Фикрлар 1

Olima
Raxmat qoniqarli javob oldim
2 мая 2021 04:51

Фикр қўшиш

Наверх