Ҳайз вақтида оғриқ бўлиши – дисменорея

Ҳайз вақтида оғриқ бўлиши – дисменорея

Ўсмирларда дисменорея – ўсмирлик даврида юзага чиқувчи ва ҳайз кўриш билан боғлиқ бўлган кичик чаноқ соҳасида кузатиладиган оғриқлар ва комплекс ўзгаришлардир. Касаллик, ҳайз вақтида оғриқ ҳайз кўриш бошланганда қорин пастки соҳасида ва чаноқ соҳасидаги оғриқлар, вегетатив-қон томир, нейровегетатив, эндокрин, психоэмоционал бузилишлар билан намоён бўлади. Қонда жинсий гормонлар миқдори ва магний мкроэлементи миқдорини ўлчаш, ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёрдамида синама ўтказиш, кичик чаноқ соҳаси аъзолари УТТ (УЗИ) текшируви маълумотларига асосланиб ташхис қўйилади. Касалликни даволашда простогландинсинтетаза ингибиторлари, прогестинлар, магний препаратлари, физиотерапия муолажалари олиб борилади.
Дисменорея нима?
Дисменорея (алгодисменорея, алгоменорея) – ўсмирлик даврида энг кўп учрайдиган патологик ҳолатлардан бири бўлиб, деярли 43-90 % қиз болаларда қайд этилади. Ўсмирлар гинекологияси соҳасида фаолият олиб борувчи мутахасиссларнинг қайд этишича касаллик кўпинча вегетатив қон томирлар дистонияси, миопия, сколиоз, ясси оёқлик, митрал клапан нуқсони, ўт йўллари дискинезиясидан азият чекувчи қизларда юзага чиқади. Катта ёшдаги беморлардан фарқли равишда қиз болаларда дисменорея ҳолати функционал бўлиб, кўпинча ёши катта бўлган сари касаллик белгилари камайиб боради ва ҳомиладорлик рўй берганидан сўнг бутунлай йўқолиши ҳам мумкин.

Ўсмирларда дисменорея сабаблари?
Кўп ҳолатларда ўсмирлик даврида ҳайз кўриш вақтида оғриқлар юзага келиши қиз болалар жинсий аъзолар тизимининг ўзига ҳос ривожланиши ва бу тизимнинг гипоталамо-гипофизар бошқарилишидаги хусусиятларига боғлиқ. Оғриқ келиб чиқишида бачадон мушакларининг тартибсиз қисқариши ва бунга сабаб бўлувчи бир қанча омиллар мавжуд, улар қуйидагилар бўлиши мумкин:
Лютеин фазасининг қисқалиги
Ҳайз сиклининг доимий бўлишига қарамай айрим қизларда овуляция фазаси рўй бермайди, натижада сариқ тана функциясида етишмовчилик кузатилади. Эстероген ва прогестерон гормонлари нисбатининг бузилиши бачадон мушакларини қисқарувчанлигини оширувчи биологик актив моддалар – простогландинлар ва вазопрессинларни активлаштириб юборади. Бу жараён тўқималар ишемиаясига сабаб бўлади ва оғриқ медиаторлари ажралиб чиқишига олиб келади.

Бириктирувчи тўқима туғма дисплазияси
Бундай ҳолатда магний элементининг ҳужайра ичида етишмаслиги кузатилади. Дисплазия фонида бачадонада туғма аномалиялар ривожланади, бачадоннинг олдинга букилиши ва бачадон эндометрий қаватининг ҳайз кўриш вақтида десквамациясининг қийинлашуви билан кечади. Нормада магний элементи антиспастик эффектга эга, яъни бу элемент эндоген опиатлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва марказий нерв тизими оғриқни кам қабул қилади.
Наслий омил
Ҳайз кўриш вақтида оғриқ кузатилиши наслий омилга ҳам боғлиқ, яъни 30 % қиз болаларда ҳайз кўришдаги оғриқлар уларнинг оналарида ҳам кузатилади. Бундан ташқари, оғриқларга сабаб бачадон бўйни гипертонуси, спазми, эндометрий кўчишида иштирок этувчи протеазаларнинг етарлича бўлмаслиги бўлиши мумкин. Оғриқни кучайтирувчи ҳолатларга жисмоний зўриқиш, стресс ҳолатлари (совуқ қотиш, исиб кетиш, инфекцион касалликлар, психотравмалар) ҳам киради.
Бачадон аденомиози ва эндометриози
Иккиламчи дисменореяга сабаб бачадон аденомиози ва эндометриозидир. Ҳайз кўриш даврида оғриқ ҳиссини сезувчи ўсмирланинг деярли 70 % ида эндометриоз ўчоқлари аниқланади, бундай қиз болалар оғриқ вақтида ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва гормонлар қабул қилсалар ҳам оғриқ ҳисси камаймайди. Оғриққа сабаб бўлувчи касалликларга жинсий аъзолар аномалияси (икки шохли бачадон, қин ёки бачадон тўсиғи), бачадон ичи синехиялари киради. Кам ҳолатларда оғриқ синдроми эндометрит, аднексит, сальпингит ва кичик чаноқ аъзоалари яллиғланиш касалликлари сабаб бўлади.
Ҳайз кўриш вақтида оғриқ қандай юзага келади?
Функционал дисменореялар ривожланишида бачадон мушакларини қисқаришини кучайтирувчи омиллар дисбаланси асосий сабаб бўлади. Прогестерон гормони етишмовчилигида простагландин Э2, Ф2а синтези кучайиб кетади, биологик актив моддалар бачадон мушакалари қисқаришини кучайтиради. Бунинг натижасида бачадон ички босими нормал ҳолатдан 2-2,5 маротаба кучлироқ бўлади. Бу ҳолатни кучайтиришида эстероген гормони миқдори ошиши ҳам вазопрессин таъсир кўрсатади ва жараённи янада чуқурлаштиради.
Простагландин Ф2а ва васопрессин таъсирида бачадон мушакалар трофикаси бузилади ва оралиқ моддалар кўпаяди. Локал ишемия ва бачадон дистонияси оғриқ медиаторлари тўпланишга сабаб бўлади ва улар нерв охирларига таъсир этади. Простогландинлар нафақат кичик чаноқ аъзоларига балки умумий тизимга таъсир этади, яъни бош оғриғи, кўнгил айниши, қорин дам бўлиши, пешоб ажралишининг кўпайиши, оғиз қуриши ва бошқалар. Жараённи мураккаблаштиришда магний элементининг етишмовчилиги ҳам қатнашади.
Органик дисменореялар асосий касаллик натижасида ҳайз кўриш вақтида оғриқ намоён бўлиши билан кечади. Эндометриозда эндометрий қаватининг кўчиши ёндош тўқималарнинг қўзғалиши натижасида рўй беради. Кичик чаноқ бўшлиғи яллиғланиш касалликлари натижасида қон томирлар спазми, медиаторлар тўпланиши оғриқ намоён бўлиши билан кечади. Туғма аномалиялар эса бачадоннинг ўзига хос анатомик тузилиши ҳайз кўриш вақтида эндометрий қавати ва қон оқимининг қийинлашуви билан тушунтирилади.
Дисменорея таснифи
Дисменореяни классификациялашда касаллик этиопатогенези, ривожланиш динамикаси ва оғирлик даражасига асосланади. Кўпинча ўсмир қиз болаларда бирламчи дисменорея (функционал, эссенсионал, идиопатик) кузатилади, бунда жинсий аъзоларда ўзгаришлар кузатилмайди. Кам ҳолатларда иккиламчи дисменорея (орттирилган, органик) жинсий аъзолар касалликлари натижасида келиб чиқади. Касалликнинг компенсацияланган турида касаллик белгилари ҳайз кўришдан кейин кучаймайди, яъни кейинги ҳайз кўриш вақтида белгилар аввалгидек намоён бўлади. Декомпенсацияланган дисменореяда касаллик белгилари кучайиб боради. Касалликнинб оғрилик даражасига қараб 3 та даражаси фарқланади:
И даража. Оғриқ кучсиз, аъзолар тизимида ўзгаришлар йўқ. дисменорея ҳолати қиз бола ҳаётига таъсир этмайди, дори препаратлар қабул қилиш умумий ҳолатдан келиб чиқиб буюрилади.
ИИ даража. Оғриқ натижасида қиз бола иш қобилияти пасаяди ва дискомфортлар туғдиради. Вегетатив ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Оғриқ қолдирувчи препаратлар буюриш яхши самара беради.
ИИИ даража. Кучли ва доимий оғриқ қиз бола иш фаолияти, фаоллиги чекланади, вегетатив симптомлар яққол намоён бўлади, комплекс медикоментоз даво муолажаларини ўтказиш керак бўлади.
Ўсмирларда дисменорея белгилари
Функционал дисменорея қиз бола балоғат ёшига етганидан сўнг 1,5-2 йил оралиғида ривожланади. Дисменореянинг асосий белгиси – қориннинг пастки қисми, бел, чаноқ соҳасида оғриқ, оғриқнинг ҳайз кўриш бошланиши билан 24 соат ичида энг юқори чўққисига чиқиши ва 2-3 кун давом этиши кузатилади. Ҳайз кўришдаги оғриқ ўткир, кесувчи, сиқувчи, кам ҳолатларда тўмтоқ ва кучсиз намоён бўлади. Оғриқ оёққа, тоғри ичакка тарқалиши ҳам мумкин. Иккиламчи дисменорея, яъни эндометриоз натижасида келиб чиқадиган оғриқ 5 кунгача давом этиши ва бунда доимо қиндан қонли суюқликлар ажралиб туриши рўй беради. Кўпгина беморларда дисменорея бачадондан қон кетиш, овуляция сикли билан боғлик ўзгаришлар ва ҳайз олди синдроми билан кечади.
Касалликнинг ўгир даржаларида вегето-қон томир ва нейровегетатив ўзгаришар ҳам юзага чиқади, қизиб кетиш, кўп терлаш, пешоб ажралишининг кўпайиши, қорин дам бўлиши, ич қотиши, оғиз қуриши, кўп сўлак ажралиши, бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи, юрак қисқаришлар сони ошиши ёки камайиши, ҳушдан кетиш, кардиалгия, юз ва қовоқларнинг шиши кўзга ташланади. Эндокрин ўзгаришлар умумий ҳолсизлик, артралгия, қайт қилиш ва терида тошмалар пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Баъзида тана ҳарорати 38 оC гача кўтарилиши ҳам мумкин. Ўсмир қизлар хулқ атворида ҳам ўзгаришлар кузатилади, улар қўзғалувчан, депрессияга мойил, уйқучан, иштаҳанинг пасайиши ҳолатларига тушади.
Ҳайз вақтидаги оғриқ асоратлари
Домий ҳайз даврида оғриқлар ва тизимли ўзгаришлар ўсмир ҳаёт сифатини пасайишига олиб келади. Нерв тизимининг заифлашиб бориши астеник синдромлар, зотиранинг пасайиши ва иш қобилятининг пасайишига олиб келади. Қиз болаларда ижтимоий мослашувчанлик ва турли хил психик ўзгаришлар ҳам ривожланиши мумкин. Пубертат даврда дисменореядан азият чеккан қизларда 30-35 ёшларга келиб гормон талаб этувчи касалликлар – эндометрий гиперплазияси, бачадон миомаси, генитал эндометриоз ривожланиш эҳтимоли юқори бўлади. Иккиламчи дисменорея ҳолатининг узоқ муддат давом этиши ва жинсий аъзолардаги бошқа патологиялар қиз боланинг ҳомиладор бўлиш қобилиятини йўқотиши ҳам мумкин.
Дисменорея диагностикаси
Ҳайз кўриш вақтида оғриқ ҳис этувчи қиз болаларда касалликни ташхислашдан асосий мақсад – патология функционал ёки органик эканлигини аниқлашдир. Дисменорея касаллигини аниқлашда қуйидаги текширув усуллари яхши маълумот беради:
Жинсий гормонлар миқдорини аниқлаш
Ҳайз сиклининг секретор фазаси етишмовчилигида одатда эстрадиол ва фолликулстимулловчи гормон миқдори нормал кўрсаткичда, аммо прогестерон ва лютеинловчи гормон миқдори эса паст кўрсаткичда бўлади.
Қонда магний элементи миқдорини текшириш
Қонда 80 % дан кам магний элементи аниқланиши – гипомагниемия деб юритилади. Дисменореядан азият чеквчи қизларнинг деярли 70 % ида магний етишмовчилиги аниқланади, бунга сабаб эса туғма бириктирувчи тўқималар дисплазиясидир.
Кичик чаноқ аъзолари УТТ (УЗИ) текшируви
Иккиламчи дисменорея ривожланишига олиб келувчи органиc касалликларни аниқлаш мақсадида кичик чаноқ аъзоалари УТТ текшируви ўтказилади. Мураккаб вазиятларда УТТ текшируви билан биргаликда компьютер томографияси, МРТ текширувлари, лапроскопия ҳам ўтказилади.
Яллиғланиш жараёнига шубҳа қилинганда қиндан суртма олиш, уни бактериологик текшириш ҳамда ПЗР текширувлари ҳам ўтказилади. Дисменорея ўткир аппендицит, тухумдон кистаси буралиб қолиши, тухумдонлар апоплексияси, йўғон ичак касалликлари, систит ва кичик чаноқ ўсма касалликлари билан дифференсация қилинади. Кўрсатма бўйича қиз болалар жарроҳ, гастроэнтеролог, уролог, проктолог ва онколог кўригига юборилади.
Ҳайз вақтида оғриқ давоси
Касалликни даволаш унинг этиологияси ҳамда клиник белгиларнинг намоён бўлиш даражсига қараб белгиланади. Даво муолажалари асосан оғриқ ҳиссини баратаф этишга қаратилган бўлади, ҳамда беморда нерв тизими билан боғлиқ бўлган муаммолар ривожланмаслиги профилактикаси кўрилади. И даражали дисменорея ҳолатида нормал кун тартиби, уйқу тартиби, дам олиш тартиби, жисмоний ва руҳий зўриқмаслик, витамин ва минералларга бой бўлган маҳсулотлар истеъмол қилишнинг ўзи кифоя. Самарали физиотерапевтик усуллар – амплипульс, диадинамометрия, магнитотерапия, рефлексотерапия, акупрессия ва флюктуоризация ҳисобланади. Кучли оғриқ бўлганда ностероид яллиғланишга қарши воситалар буюрилади.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар
Кўпгина ностероид яллиғланишга қарши воситалар простагландиналарни блоклайди ва ҳайз кўриш вақтида юзага чиқадиган оғриқни камайтиради.
Табиий прогестинлар
Лютеинловчи даврда эндоген прогестерон етишмовчилиги ўрнини тўлдиради. Эндометрий пролиферациясини камайтиради ва бачадон шиллиқ қавати ҳужайраларининг тўлиқ тикланишига ёрдам беради. Бачадон ва унинг найи силлиқ мушаклари спазми ва қисқарувчанлигини камайтиради.
Даво муолажалари самарадорлигини ошириш учун қўшимча равишда магний препраталри ҳам буюрилади. Симптоматик даво сифатида спазмолитиклар ҳам тавсия этилади. Нерв тизимидаги ўзгаришларни бартараф этиш учун ўсимликлардан тайёрланган тинчлантирувчи воситалар, оғир ҳолатларда эса транквилизаторлардан фойдаланилади. Ҳайз сикли бузиладиган бўлса, врач тавсиясига кўра гормонал препаратлар қабул қилиш керак бўлади. Дисменорея иккиламчи касаллик сифатида ривожланадиган бўлса, асосий касаллик стандарт даво чораларига асосланган ҳолда олиб борилади.
Касаллик оқибати ва профилактикаси
Дисмененорея касаллигини аниқ ташхислаш ва тўғри даво муолажаларини олиб бориш оғриқ ҳиссидан тўлиқ қутулишга олиб келади, ҳамда асоратлар ривожланмаслигини таъминлайди. Кўпчилик беморларга ностероид яллиғланишга қарши воситалар буюрилганда оғриқ белгилари 2-3 ой ичида тўлиқ йўқолади. Касаллик профилактикасида турли хил жисмоний ва руҳий зўриқишлардан чекланиш, соғлом ҳаёт тарзига риоя этиш ва йил давомида 2 маротаба гинеколог кўригидан ўтиш зарур.



Ўҳшаш маълумотлар

Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Дюфастон таркиби 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 10 мг дидрогестерон; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, гипромеллоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати. қобиғи: оқ Опадри ОЙ-1-7000...

Контрасепсия нима? Унинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?

Контрасептивлар – ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиладиган воситалар. Контрасепсия воситаларини қўллашдан мақсад ҳомиладорликни режалаштириш, аёл соғлиғини сақлаб қолиш, жинсий ҳаётдан тўла қониқиб яшашдир....

Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари ва даволаш сирлари

Ҳомиладорликда қон кетиши – ҳомиладор аёл организмида ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар рўй бериши мумкин бўлган патологик ҳолат. Табиий аборт, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, резус омил тўғри келмаслиги ва бошқа ҳолатларда юзага чиқади. Бу...

Болаларда аппендицит сабаблари ва даволаш сирлари

Аппендицит – аппендикснинг ёки кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. Кўп ҳолларда чувалчангсимон ўсимта ингичка ичакнинг йўғон ичакка ўтиш жойида жойлашади. Аммо, айрим инсонларда чувалчангсимон ўсимта жигар остида, кичик чаноқда ва йўғон...

Қиз болаларда вульвит касаллиги сабаблари ва даволаш сирлари

Қиз болаларда вульвит – ташқи жинсий аъзолар шиллиқ қаватининг ўткир ёки қайталанувчи яллиғланиши. Вульвит қиз болаларда жинсий аъзолар соҳасида қичишиш ва ачишиш, жинсий лаблар, уни ўраб турган терининг шиши ва гиперемияси, ҳамда жинсий йўллардан...



Фикр қўшиш

Наверх