Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари ва даволаш сирлари

Ҳомиладорликда қон кетиши сабаблари ва даволаш сирлари

Ҳомиладорликда қон кетиши – ҳомиладор аёл организмида ҳомиладорлик муддатидан қатъий назар рўй бериши мумкин бўлган патологик ҳолат. Табиий аборт, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, резус омил тўғри келмаслиги ва бошқа ҳолатларда юзага чиқади. Бу ҳолат ҳомиладор аёл организмида ижобий кечиши ёки қориннинг пастки соҳасида, белда, чаноқда оғриқ билан намоён бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида қон кетишини ташхислашда гинекологик кўрув, ҳомиладор аёл ва ҳомила УТТ (УЗИ) текшируви ўтказилади. Бу патологик ҳолат давоси касаллик сабабини аниқланади ва фақатгина мутахассис шифокор томонидан амалга оширилади.
Ҳомиладорлик вақтида қон кетиши – акушерлик белги бўлиб, аёл организмида уруғлангандан сўнг физиологик жараён сифатида ёки бошқа жиддий ўзгаришлар натижасида келиб чиқадиган ҳолат. Бу ҳолат сабабини фақатгина гинеколог-акушерлар керакли текширувларни ўтказиб аниқлай оладилар. Ҳомиладорлик вақтида қон кетишлари тахминан ҳар 5 ҳомиладор аёлнинг 1 тасида кузатилади. 50 % ҳолатларда бу ҳолат патологик бўлиб, табиий аборт билан якунланади. Қолган ҳолатларда эса бу жараён физиологик характерга эга бўлади. Қон кетишлар асосан биринчи ва учинчи уч ойликда рўй беради.

Ҳомиладорлик вақтида қон кетишларининг хавфли жиҳати шундаки бундай ҳолатни турли хил омиллар келтириб чиқариши мумкин ва улар аёл ҳамда ҳомила ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида ҳар қандай қон кетишлар зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш учун кўрсатма бўлади. Бундай вазиятларда фақатгина шифокор даво чораларини қўллай олади. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар ёрдамида ҳатто аномалия билан кечаётган ҳомиладорликни ҳам ва боланинг ривожланишини ҳам сақлаб қолишга эришилади.
Ҳомиладорликда қон кетиш сабаблари
Ҳомиладорлик вақтида қон кетишлар ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатларида, физиологик ва бошқа патологик ҳолатлар оқибатида ҳам юз бериши мумкин.Ҳомиладорликнинг илк даврларида деярли барча аёлларда қон кетишлари кузатилиши мумкин, бунга сабаб уруғланган тухум ҳужайранинг бачадон деворига ёпишишидир. Одатда бу ҳолатни аёллар ҳайз сикли бошланиши билан адаштириб қўядилар ва бу эса кейинчалик ҳомиладорлик муддатини аниқлашда қийинчиликлар туғдиради. Бу каби симптом эмбриогенезнинг илк даврларида прогестерон гормони етишмовчилиги натижасида ҳам ривожланади.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида патологик қон кетишларининг асосий сабаби – табиий абортдир. Бу белги ҳомила кўчишининг бошланиши ёки тўлиқ кўчиб бўлганлигидан далолат беради. Тухум ҳужайра уруғлангандан сўнг 6 ҳафта ичида қон кетиш кузатиладиган бўлса, бунга сабаб бачадондан ташқари ҳомиладорлик бўлади.
Бундан ташқари, бу муддатда қон кетишлар резус омилнинг мос келмаслиги натижасида ва ҳомиланинг нобуд бўлишида ҳам кузатилади. Шунга ўхшаш ҳолат бачадонни озиқлантирувчи вена қон томирларининг варикоз кенгайиши оқибатида юзага чиқади, бундай ҳолатда тўқималарда қон оқими кўпаяди.
Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида қон кетиш камдан-кам ҳолатларда учрайди, деярли 5-10 % кўрсаткичда. Одатда бу даврда қон кетишлар патологик характерга эга бўлади ва табиий ҳомила тушиши ёки истмико–цервикал етишмовчилик натижасида келиб чиқади.
Баъзида ҳомиланинг бачадон ичида нобуд бўлиши туфайли ҳам қон келиши мумкин. Ҳомиладорликнинг учинчи  уч ойлигида қон кетиши ҳам патологик ҳолат натижасида рўй беради. Бунга сабаб плацентанинг кўчишидир, ҳомиланинг аъзоси тўлиқ ёки қисман бачадон бўйнини ёпиб қўяди, бачадоннинг пастки қисмига тушган босим таъсирида микрожароҳат рўй беради, плацента кўчади ва қон кетишига сабаб бўлади.
Бундай ҳолат ҳомила ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради, бунда аввалига ички қон кетиш рўй беради ёки гематомалар шаклланади, шундан сўнг қон ташқи муҳитга чиқади. Ҳомиладорлик вақтида қон кетишининг энг жиддий сабабларидан бири бачадон деворининг ёрилишидир.
Бачадон деворининг ёрилиши эса бачадон миометрий қаватида чандиқ бўлиши, ҳомила ичи суюқлиги кўпайиши, ҳомиланинг катталиги ёки сони кўп бўлган ҳомила натижасида рўй беради. Кам ҳолларда ҳомилани ўраб турган ташқи қобиқлар ва киндик тизимчасидан ўтувчи қон томирлар ёрилиши ҳам ҳомиладорлик вақтида қон кетишларга сабаб бўлади.
Ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида қон кетиш кузатилиши мумкин эканлигини қайд этиб ўтдик, будай ҳолатларга кўпинча бачадон миомаси, цервикал канал ва бачадон бўшлиғи полипози сабаб бўлади. Бундан ташқари, бачадон бўйни эрозияси бор бўлган аёлларда ҳам ҳомиладорлик вақтида қон кетиш хавфи жуда юқори. Баъзида кичик чаноқ бўшлиғида қон айланишининг кўпайиши ҳам ушбу патологик ҳолат келиб чиқиши мумкин. Қон кетиш хавфини оширувчи омилларга тартибсиз ва қўпол жинсий алоқа, кучли жисмоний зўриқиш, юрак қон-томир касалликлари натижасида эндотелийнинг заифлашуви ҳам киради.
Ҳомиладорликда қон кетиши белгилари
Қон кетишини келиб чиқиш сабабига кўра икки гуруҳга бўлиш мумкин:
Ҳомиладорлик вақтида кузатиладиган физиологик қон кетиш – организмнинг ҳомиладорлик вақтида қайта қурилиши натижасида рўй беради, ҳомила ва аёл организми учун хавфли эмас.
Ҳомиладорликда кузатиладиган патологик қон кетиш – ҳомиладорликнинг патологиялар билан кечаётганлигидан дарак беради, ҳомила ва аёл ҳаёти учун хавф туғдиради, зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур.
Қон кетиш белгилари ушбу патологик ҳолатнинг сабабига боғлиқ бўлади. Ҳомиладорликнинг эрта даврларида жинсий аъзолардан келадиган кўп ҳажмли бўлмаган қон физиологик жараёндир, бу ҳолатнинг оқибати ижобий. Полип, эрозиялар, миома натижасида қон кетиши аёл умумий аҳволида ҳеч қандай ўзгаришларсиз кечиши мумкин. Бунда бир неча томчи қон кетади ва қисқа муддат давом этади. Ҳайз суюқлиги каби кўп ҳажмли қон кетиши эса прогестерон гормони етишмовчилиги туфайли юзага чиқади.
Ҳомила тушиш хавфи юқори бўлган қон кетишларда аёл ўзида доимий сиқувчи оғриқларни бел, қориннинг пастки соҳаси ва чаноқ соҳасида ҳис қилади. Бундан ташқари, кўнгил айниши, бош айланиши, умумий ҳолсизлик, тана ҳароратининг бироз кўтарилиши ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда қон ҳажми турли хил бўлиши мумкин, қонли ажралмалар таркибида тўқима парчалари ҳам бўлади. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик ва бачадон деворларининг ёрилиши аёл ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради. Бунда кучли, кесувчи оғриқ қоринда ва чаноқ соҳасида пайдо бўлади, оғриқ анал соҳасига ҳам тарқалади, натижада шок ҳолати ривожланиши ва бу эса ўлим билан якунланиши ҳам мумкин.
Ҳомиладорликнинг сўнги уч ойлигида қон кетиш йўлдошнинг вақтидан олдини кўчиши натижасида келиб чиқади, бунда қоринда оғриқ ва умумий ҳолсизлик кузатилади. Кардиомониторинг ўтказилганда ҳомила юрак қисқаришлари бузилган ва ҳомила ҳаракати ҳам чегараланган бўлади.
Ҳомиладорликда қон кетиш диагностикаси
Қон кетиш сабабини аниқлаш учун гинекологик текширувлар керак бўлади. Физиологик қон кетишларда деярли ҳеч қандай шубҳали белги аниқланмайди. Патологик қон кетишлар ва ҳомила тушиш хавфи бўлганда бачадон бўйни очиқ эканлиги аниқланади. Бачадон миометрий қавати тонусининг ошиши йўлдош муддатидан олдин кўчаётганлигидан дарак бериши мумкин. Лаборатор текширувларда қондаги ХГЧ гормони миқдорини аниқлаш ўтказилади. Бачадондан ташқари ҳомиладорликда ушбу гормон миқдори паст бўлади. Инструментал текширувларда энг кўп маълумот берадиган усул УТТ (УЗИ) текшируви ҳисобланади. Текширув ёрдамида миометрий ва эмбрион ҳолати, қон томирларда қон оқими, ҳомиланинг жойлашуви ва йўлдошнинг кўчишини аниқлаш мумкин.
Ҳомиладорлик вақтида қон кетишини даволаш
Ҳомиладорлик вақтида қон кетишини даволаш унинг келиб чиқиш сабабига боғлиқ ҳолда олиб борилади. Агар патологик ўзгариш топилмаса ёки полипдан қон кетаётган бўлса, тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт эмас, кам ҳолатларда шифокор полипларни олиб ташлаш амалиётини бажариши мумкин. Бачадон девори эрозиялари эса туғруқдан кейин бартараф этилади. Ҳомила тушиш хавфи билан намоён бўлувчи қон кетишларда зудлик билан тиббий муассасада медикоментоз даво чоралари ўтказилиши лозим. Бачадон тонусини камайтириш учун седатив воситалардан фойдаланилади. Ҳомиладор аёл доимо шифокор назорати остида бўлиши талаб этилади. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик рўй берадиган бўлса ёки бачадон деворлари ёрилиш эҳтимоли юқори бўлса, жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Операциядан кейин антибактериал терапия ҳам буюрилади. Йўлдошнинг эрта кўчишида эса шошилинч жарроҳлик амалиёти – кесарча кесиш операцияси ўтказилади.
Ҳомиладорликда қон кетиши оқибатлари ва профилактикаси
Ҳомиладорлик вақтида қон кетиш одатда ижобий кечади. Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам ҳомила ва ҳомиладор аёл ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлади. Ўлим ҳолати кам қайд этилади. Ҳомиладорлик вақтида қон кетишини олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал бачадон яхши сифатли ўсмалари – миома, полипларни даволаш керак. Ҳомиладор бўлганлигига ишонч ҳосил қилган аёл шифокор назоратидан ўтиб туриши ва маслаҳатларига риоя этиши лозим. Бундан ташқари, ҳомиладорлик вақтида қон кетишига олиб келувчи омиллар – тартибсиз, қўпол жинсий алоқа, жисмоний зўриқиш ва стресс каби ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилиш зарур.



Ўҳшаш маълумотлар

Болаларда аппендицит сабаблари ва даволаш сирлари

Аппендицит – аппендикснинг ёки кўричак чувалчангсимон ўсимтасининг яллиғланиши. Кўп ҳолларда чувалчангсимон ўсимта ингичка ичакнинг йўғон ичакка ўтиш жойида жойлашади. Аммо, айрим инсонларда чувалчангсимон ўсимта жигар остида, кичик чаноқда ва йўғон...

Болаларда ич кетиши (диарея) сабаблари ва даволаш сирлари

Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг ичаклардан тез ҳаракатланиб ўтиб кетишидир. Диарея – нажаснинг суюқ ҳамда бир кунда 2 мартадан кўп маротаба келиши. Бу ҳолат ахлат массасининг...

Болаларда анемия ёки камқонлик сабаблари ва даволаш сирлари усуллари

Камқонлик – қонда гемоглобин миқдорининг нормадан паст бўлиши, энг кўп тарқалган патологиялардан бири. Кўпгина ёш оналар бу патология ҳақида яхши билишади, чунки уларнинг ҳар иккидан бири ушбу ҳолат билан ҳомиладорлик вақтида дуч келишган. Болаларда...

Сурункали эндометрит сабаблари ва даволаш сирлари

Эндометрит – бачадон ички қаватининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча туғиш жараёнининг қийин кечиши, аборт, ҳомила тушиши ва бошқа турли хилдаги гинекологик аралашувлар натижасида келиб чиқадиган касалликдир. Бу касаллик 90 % ҳолларда фарзанд кўриш...

Жинсий алоқа вақтида оғриқ ва ачишиш сабаблари

Жинсий алоқа вақтида нохушликлар, айниқса, оғриқ кўп урологик касалликларда кузатилади. Жинсий алоқада оғриқ турлича намоён бўлиши мумкин ва оғриқ турли жойларда кузатилиш ҳам мумкин. Оғриқ қорин пастида, оралиқ ёки таносил аъзолари соҳасида, чов...



Фикр қўшиш

Наверх