Тушда ой курса нима булади

ОЙ (МОҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги Ой подшоҳнинг вазиридир. Тушида осмондаги ойни олса ёки уни ўз мулки деб билса, вазир билан душманлашувига далилдир.

Тушида ойнинг ўрнида ўзини кўрса, подшоҳ вазири бўлишига далилдир. Тушида Ойнинг нурини йиғиб олганини кўрса, вазирлик ишида бўлишига далилдир. Тушида Ойни осмондан олганини, унда нур йўқлигини, бироқ қоронғи ва хира ҳам эмаслигини кўрса, ғамлардан шодликка чиқишини билдиради. Борди-ю, қоронғи ва хира ҳамда ўз жойида бўлмаса, подшоҳ вазири қайсидир ишда унга муҳтож бўлишига далилдир.

Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги Ой подшоҳ бўлади, хусусан, агар у тўлин Ой бўлса. Тушида Ойнинг иккига бўлинганини кўрса, подшоҳ вазирининг ҳалок бўлишига далилдир.


Агар Ойнинг ўзи билан сўзлашганини кўрса, одамлар ундан зулмга қарши ёрдам беришини сўраб, адолатни қарор топишини илтимос қиладилар. Агар Ой у билан сўзлашса, улуғлик топишига далилдир. Тушида иккита Ой бир-бири билан жанг қилаётганларини кўрса, икки подшоҳ бир-бири билан уруш қилишларига далилдир. Агар ўша иккита Ойдан бирининг йиқилганини, парчаланиб кетганини ёки нуқсон топганини кўрса, ўша иккита подшоҳдан биттасининг подшоҳликдан тушишини билдиради.

Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида Ойни қўлида тутганини ёки қучоғига олганини кўрса, хотин олишини билдиради. Агар Ой ҳилол (тўлмаган) бўлса, оладиган хотини аслу насаби жиҳатдан ўзидан кам бўлишига далилдир. Агар бу тушни аёл киши кўрса, бўлажак эри айтилган сифатда бўлишига далилдир. Тушида Ойнинг равшан ва покиза эканини ва уйга нур сочганини кўрса, ўша уйдан хотин олиши ва ундан фойдалар кўришига далилдир. Тушида ойни нимадир тусиб қўйганини кўрса, подшоҳнинг вазирга нисбатан ўзгариб қолишига далилдир. Агар Ойнинг тутилганини кўрса, вазирнинг аҳволи ёмон бўлиши ва ишдан кетишига далилдир.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида Ойнинг тўлин ой эканини, ўз жойида бўлиб, нури уйининг олдига тушиб турганини кўрса, ўша уй ахди подшоҳ ёки вазирдан хайру манфаат топишига далилдир. Агар Ой тўлин Ой бўлиб, бироқ нурсиз эканини кўрса, унга ранж ва ёқимсиз ҳолат юз беришига далилдир. Агар ҳилол Ой ўз жойидан чиққанини, нури кўпайиб борганини ёки тўлин Ойга айланганини кўрса, фарзанд туғилиши ва у подшоҳ ёки вазир бўлишига далилдир. Агар ҳилол ўз жойидан чиқмаганини кўрса, фарзанд туғилиши ёки одамларни ғаму андуҳга солувчи бир оғир ишга мубтало бўлишига далилдир.

Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, кимдир тушида Ойни кўрса, ўша диёр подшоҳининг уйида ўғил туғилишини билдиради. Агар Ой нурининг кўплигини кўрса, ўша фарзандининг узоқ яшашига далилдир. Агар Ойни тўлин ҳолда кўрса, умри ўртача бўлишига далилдир. Агар Ойни нуқсонли ҳолда кўрса, подшоҳ ёки вазир хизматида машғул бўлишини билдиради.

Исмоил Апгас (р.а.)нинг айтишича, тушида Ойни қўли билан олганини ёки Ойнинг қучоғига кирганини кўрса, доно ва олим фарзанд тугилишига далилдир. Агар бу тушни подшоҳ яқинларидан бири кўрса, фарзанди подшоҳ бўлишига далилдир. Тушида Ой, Қуёш ҳамда барча юлдузларни олганини, барчаси қора ва хира эканини кўрса, туш кўрувчининг ҳалок бўлишини билдиради, агар туш кўрувчи солиҳ одам бўлса, ғаму андуҳга тушиши бемор бўлишига, оқибат шифо топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда Ойни кўриш ўн етти нарсага далилдир: подшоҳга; вазирга; подшоҳ яқинларига; раҳбарга; шараф ва обрўга; дўстга; канизакка; ғуломга; ярамас ишга; ҳокимга; бузғунчи олимга; улуғ бошлиққа; отага; онага, фарзандга; улуғликка ва хотинга



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда илон курса нима булади

ИЛОН (МОР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги илон яширин ёмонликни кўзловчи душмандир. Тушида уйида илон юрганини кўрса, оиладаги душманни билдиради. Агар далада кўрса, бегона душманга далилдир. Тушида илон билан жанг қилаётганини кўрса, душман...

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда соч, сокол, жун курса нима булади

СОЧ СОҚОЛ, ЖУН (МЎЙ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушдаги соч эркаклар учун ғаму андуҳ, аёллар учун зийнатдир. Қайвонлар юнги озгина молни билдиради. Агар сўфий одам бошидаги сочи узун бўлиб қолганини кўрса, зийнат ва созлик топишига далилдир....

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...



Фикр қўшиш

Наверх