Худо берган жигарларим

Умримнинг ёз, баҳорисиз 
Кулгуларим анҳорисиз, 
Дардларимга зўр дорисиз —
Худо берган жигарларим.

Битта уйга бўлишиб жам,

Бор меҳрини кўрар баҳам —
Опам, акам, синглим, укам,
Худо берган жигарларим.

Оғир кунда куюнгувчим,
Яхши кунда суянгувчим,
Сизлар сабаб зўрдир кучим —
Худо берган жигарларим.

Энг чиройли чоғларимсиз,
Жаннат ҳидли боғларимсиз,
Гар йиқилсам, тоғларимсиз —
Худо берган жигарларим.

Бирингизда отам шахти,
Бирингизда онам тафти,
Сиз — толеим, омад, бахти —
Худо берган жигарларим.

Тилларимдан тушмас дуо,
Тилакларим чексиз дарё.
Кам бўлмангиз икки дунё —
Худо берган жигарларим.



Ўҳшаш маълумотлар

Жоним опам

Менинг меҳрибон меҳрлигим, Танҳогина қадрлигим, Матонатли сабрлигим, Жон опам жоним опам!...

Синглим

Уйимизнинг энг эркатойи, Фариштаси, ҳур кичкинтойи, Қувнатади кўнглимни доим, Онам каби меҳрибон синглим....

Тушда дарё курса нима булади

ДАРЁ Ибн Сирин (р.а.) айтади: Тушдаги, дарё подшоҳ ёки улуғ олим бўлади. Дарё суви равшан, тоза ва хуштаъм бўлса, порсо, одил ва софдил подшоҳ бўлади. Дарё суви нохуш ва бемаза бўлса, золим ва ёмон подшоҳ бўлади. Дарё сувидан ичса, подшоҳдан иззат...

Тушда дуо килмок курса нима булади

ДУО ҚИЛМОҚ (ДУО КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушда дуо қилиш ҳожатларнинг раво бўлишидир. Тушида ўзи ҳақида дуо қилаётганини ва Худодан кечирим сўраётганини кўрса, ишларининг оқибати яхши бўлиши ва ҳожатлари юзага чиқишини билдиради. Тушида...

Тушда тог курса нима булади

ТОҒ (КЎҲ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, тушида ўзини баланд тоғ устида эканини ва бу тоғ ўзининг мулки эканини кўрса, бир улуғ киши уни ўз ҳимоясига олишига далилдир. Тушида тоғни ўз жойидан қўпориб юборганини кўрса, бирулуғ одамга қаҳр қилишига...



Фикр қўшиш

Наверх