Қора кўзлар

Бир бор сизга эркалик қилиб,
Қалбимдаги ишққа зўр бериб,
Ҳеч ошмаган ҳаддимдан ошиб,
Меникисиз, десам майлими?

Соғинчларга тўлиқиб борсам,
Васлингизга ошиқиб борсам,

Ишқингизга зориқиб борсам,
Бағрингизга сингсам майлими?

Тафтингизда мум каби эриб,
Яна қалбим шу ишқда ёқиб,
Кўзингизга оҳиста боқиб,
Соғиндим, деб айтсам майлими?

Ой чиқсаям сизни қизғаниб,
Кун чиқсаям сизни қизғаниб,
Хаммасидан сизни кизганиб,
Рашк-ҳасадда куйсам майлими?

Юрак, ақлим суриб бир четга,
Дунёларни суриб бир четга,
Ҳаммасидан воз кечиб шартта,
Ёнингизга борсам майлими?

Вужудимда руҳимсиз, дея,
Кўксимдаги юраксиз, дея,
Ҳаммадан кўп кераксиз, дея,
Ўзингизга айтсам майлими?

Борлигимни ёритган бир нур,
Сиз жонимга жон бўлган ҳузур,
То ҳаётман, жоним, бир умр,
Қалбимдасиз десам майлими..



Ўҳшаш маълумотлар

Юрак ҳақида 21 та қизиқарли факт

Yurak nihoyatda murakkab va hayotiy organ bo'lib, inson tanasida muhim rol o'ynaydi. Ushbu maqolada biz yurak va uning funktsiyalari haqida ba'zi qiziqarli faktlarni ko'rib chiqamiz....

Шакар ва сут ҳақиқатан ҳам спортдаги муваффақиятингиз ва соғлиғингизни ўлдирадими?

Биз ушбу маҳсулотлар бўйича илмий тадқиқотларни тушунамиз....

Қандай қилиб камроқ ароқ ичиш мумкин?

Агар сиз ўлчовни биласиз деб ўйласангиз, бу ундай эмас....

Ҳомиладорлар учун гимнастика

Ҳомиладорлик аввалари аёл кишига дам олиш зарур бўлган, ҳаёт эса осон кечадиган давр каби қабул қилинган. Бу тушунча бола учун эҳтимолли салбий оқибатлар ва она организмининг ортиқча зўриқиши бўйича ҳавотирларга асосланган. Бироқ, энди биламизки,...

Тушда мум курса нима булади

МУМ (МУМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги оқ мум мол ва неъмат бўлади, сариқ мум эса беморликдир. Тушида оқ мум еганини кўрса, унинг микдорича ҳалол мол топишига далилдир. Тушида муми йўқолганини ёки сотиб юборганини кўрса, молига нуқсон...



Фикр қўшиш

Наверх