Тушда каъба (каба) курса нима булади

КАъБА (КАъБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича агар тушида Каъбани тавоф қилганини кўрса, диннинг созлигига далилдир. Тушида эҳром кийганини ва Каъбага юзланганини кўрса, унинг салоҳияти зиёда бўлишига далилдир. Агар тушида ўз уйининг Каъба бўлиб қолганини ва одамлар зиёрат қилаётганларини кўрса, омонатни яхши сақлаши, қадру манзалат топишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, Каъбанинг асл моҳияти иймон ва мусулмонликдир.


Агар тушида ўзини Каъбада кўрса, душманнинг зиёнидан омон бўлиши ва дуоси мустажоб бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Унга (Каъбага) кирган киши омонда бўлур. . . (Оли Имрон сураси, 97-оят). Агар тушида юзини Ҳажар ул-Асводга қўйганини ва ўпганини кўрса, Ҳаж қилишига далилдир. Агар тушида Ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрларининг зиёратига борса ёки Мақоми Иброҳимда турганини кўрса, Ҳажга бориши ва соғу саломат қайтиб келишига далилдир. Агар ўзини Каъбанинг томида кўрса, мазҳаби бузуқ бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда Каъбани кўриш тўрт нарсага далилдир: халифага; имомга; иймон ва мусулмонликка ва хавфдан омон бўлишга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда фатх сураси курса нима булади

ФАТҲ СУРАСИ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда Фатҳ сурасини ўқиётганини кўрса, барча ишда фатҳу нусрат топишига далилдир....



Фикр қўшиш

Наверх