Тушда корин курса нима булади

ҚОРИН (ШИКАМ) Қориннинг таъбирида таъбирчилар уч фикрдалар, қориннинг ташқариси ва ичкариси ҳам молдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, фарзанд бўлади. Кимнинг қорни оч қолса ва ҳилқатидан бирор нарса камайса, моли ёки боласи озаяди. Агар қорнининг бўшлиги очликдан бўлмаса. Агар оч бўлса қизиқувчан бўлиб, молга рришади.

Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, қариндошларга далилдир.

Агар тушида қорни катта бўлиб қолганини кўрса, молнинг, фарзанднинг ёки қариндошларнинг кўпайишига далил бўлади.
Агар тушида қорнининг кичрайиб қолганини ва терисига нуқсон етганини кўрса, мол ёки фарзанд нуқсонига далил бўлади.
Тушида қорнида нимаки бўлса, ташқарига чиққанини, уларни ювганини ва қайтариб жойига солганини кўрса, ҳоли яхши бўлиши ва мақсадига етишига далилдир.

Агар эркак киши тушида қорнидан бола чиққанини кўрса, оиласининг эътибори ва улуғлигини оширадиган бир киши пайдо бўлишига далилдир.
Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, агар киши тушида қорнининг шишиб кетганини кўрса, кўп мол топишига далилдир. Агар тушида қорнининг ёрилганини кўрса, унга мусибат етишига далилдир. Агар қорнига мўйлар ўсиб чиққанини кўрса, аёли томонидан қарз бўлишига далилдир. Агар қорнидаги мўйларнинг қирилганини кўрса, ғами кетиб, қарздан кутилишига далилдир. Агар қорнида тешик борлигини кўрса, аёл унинг молини ейишига далилдир. .
Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қорин тўрт нарсани билдиради: илм жойини; хазинани; тирикчилигининг батартиблигини; фарзандни.

Ан-нобулсий: У тушда молини, ахли оиласини ва сирини сақловчига далолат қилади. Шунингдек осмонга қараб ёткизувчи одамга ҳам, инсон азосидан чиқувчи нарсага ҳам далолат қилади. Мол давлати бор одам тушида қорнини йиртса, молидан келаётган фойда тўхтайди. Камбағал одам кўрса, оиласини эҳтиёжларига ишлатиб турган молига офат етади.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда кудук курса нима булади

ҚУДУҚ (ЧОҲ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги қудуқ таъбирда хотинни билдиради. Агар тушида бирор ерда қудуқ қазиётганини кўрса, хотин олишига далилдир. Агар бировга қудуқ қазишда ёрдам бераётган бўлса, аёл билан эркак орасида воситачи сифатида бир...

Тушда куёш курса нима булади

ҚУЁШ (ОФТОБ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, қуёш тушда подшоҳ ёки улуғ халифа бўлади. Қуёшнинг осмондан олаётганини кўрса, подшоҳлик ва улуғлик топади ёки подшоҳнинг дўсти ёки яқинига айланади. Агар қуёшга айланиб қолганини кўрса, подшоҳ бўлишига...

Тушда Куръон укиш курса нима булади

ҚУРъОН ЎҚИШ (ҚУРЪОН ХОНДАН) Тушда Қуръон ўқиш ҳокимга далилдир. Агар тушда раҳмат оятини ўқиганини кўрса, Қақ таъолодан башорат бўлиб, туш кўрувчи яхшиликлар қилиши ва Ҳақ таъоло шукрини жойига қўйиши керак. Агар тушида азоб оятини ўқиётганини...

Тушда кул курса нима булади

ҚЎЛ (ДАСТ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, ўнг қўл ака-укани, чап қўл опа-сингилни билдиради. Тушида ўнг қўлини узайиб қолганини кўрса, ака-укасининг ёки шеригининг ишлари яхши бўлишига далилдир. Тушида икки қўлининг қисқариб қолганини кўрса, ака-ука,...

Тушда хадя килмок курса нима булади

ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши,...



Фикр қўшиш

Наверх