Тушда чулок ёки оксок курса нима булади

ЧЎЛОҚ ЁКИ ОҚСОҚ БЎЛИШ (ЛАНГ ШУДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида чўлоқ бўлиб қолганини кўрса, яхши ёки ёмон ишларнинг пайида бўлиши, суст ва заиф бўлиб, қудратга эга бўлмаслигига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушида ўзини чўлоқ ва хор ҳолда кўрса, одамларнинг олдида хор ва ночор бўлишига далилдир.


Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида ўзини чўлоқ бўлганини кўрса, дин ва дунёда иши яхши бўлмаслиги ва мақсадига етолмаслигига далилдир. Тушида ўзини қасддан чўлоқ қилганини кўрса, ўз ҳаётини яхшилаш учун бировдан ёрдам сўрашига далилдир. Тушида чўлоқ бўлиб қолганини ва ҳассага суяниб кетаётганини кўрса, одамлар ишонадиган бир кишидан кўмак сўраши ва муроди ҳосил бўлишига далилдир. Агар ўзини қасддан чўлоқ қилганини кўрса, бировга юзаки ишониши ва эътиқоди ҳақиқий эмаслигига далилдир.

Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида икки оёғининг чўлоқ эканини, иккита ёғочга суяниб, йўл юраётганини кўрса, оилани бошқаришда ожиз ва камбағал бўлишига далилдир. Тушида оёғига кириб кетган тикон сабабли тик туролмаётгани ва юролмаётганини кўрса, бировнинг ёмонлигидан омонда бўлишига далилдир. Тушида ҳар икки оёғида тикон бўлиб, шишб кетганини, бироқ оқсамаётганини кўрса, душманнинг унга ҳасад қилишига, бироқ моли ва обрўйи зиёда бўлишига далилдир.

Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, чўлоқ одам тушида тузалиб қолганини ва оқсамаётганини кўрса, юришмай қолган ишлари юришиб кетиши, ноумид бўлган иши рўёбга чиқиши ва ишлари бир тартибга тушишини билдиради.

Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги чўлоқлик беш нарсага далилдир: ишлардаги сусткашликка; умидсизликка; камбағалликка; ғаму андуҳга; тирикчиликдаги нуқсонга.



Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

(Қ,Ў,Ғ хариблар ўрнига К,У,Г ишлатилган бўлиши мумкин!)



Ўҳшаш маълумотлар

Тушда оёк курса нима булади

ОЁҚ (ПОЙ) Дониёл (а.с.) айтадилар: Кимки бир оёғини кесилганини ёки синганини кўрса, ярим моли кетишига далилдир. Агар ҳар икки оёғининг кесилганини ёки синганини кўрса, барча моли кетишига ёки ўзининг ўлишига далил бўлади....

Тушда олов, оташ, олов алангаси, олов ёкмок, олов нури курса нима булади

ОЛОВ (ОТАШ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, кимки тутунсиз олов кўрса, подшоҳга яқинлашади, юришмаган ишлари юришади. Биров уни оловга ташлаганини ва оловда ёнганини кўрса, подшоҳ унга ситам қилишига далилдир, лекин тезда озод бўлади ва башорат ҳамда...

Тушда подшох курса нима булади

ПОДШОҲ. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ўн икки нарса бордирки, бу ўн икки нарсани тушида кўрса, подшоҳликка далил бўлади: пайғамбар алайҳиссалом уни имом қилганини; иккинчи — шаръиат илмларини ўрганаётганини; учинчи — пайғамбар алайҳиссаломнинг...

Тушда сон курса нима булади

СОН (АДАД) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, агар тушида дирам, динор ёки либос ёхуд бошқа нарсалардан битта берганини кўрса, яхшилик кўришига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...

Тушда шахар курса нима булади

ШАҲАР (ШАҲАР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида шаҳарга кирганини кўрса, дини кучли бўлишига далилдир. Агар дин йўлида бир иши бўлса, шу иши тугалланади ва мақсадига етади, Агар шаҳардан чиққанини ёки биров уни шаҳардан чиқариб, юборганини...



Фикр қўшиш

Наверх